Ўзбекистон

Урганчнинг собиқ ҳокими қамоқдан озод этилди

У уч йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди.

Урганчнинг собиқ ҳокими қамоқдан озод этилди

Урганч шаҳрининг уч йил муддатга қамалган ҳокими икки ой ўтиб озод қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов маълумот берди.

 

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ушбу жиноят ишинининг собиқ ҳоким Sh.A.ga оид қисмини судланган Ш.А.нинг адвокатлари томонидан асоссиз судлангани ва унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабабли унга нисбатан оқлов ҳукми чиқариш ҳақидаги кассация шикоятлари ҳамда Хоразм вилоят прокурори томонидан айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани ва етказилган моддий зарар қопланганини инобатга олиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш ҳақида келтирган протест асосида кассация тартибида кўриб чиқди.

 

Олий суд кассация инстансиясининг 29 августдаги ажримига мувофиқ юқоридаги суд қарорлари ўзгартирилиб, судланган Ш.А. айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани ва иш бўйича етказилган моддий зарарни ихтиёрий равишда тўлиқ қоплаганини инобатга олган ҳолда унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

 

Шу тариқа, протест тўлиқ, шикоятлар эса қисман қаноатлантирилди. Ш.А. жазони ижро этиш жойида қамоқдан озод қилиниши белгиланди, дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввал суд ҳукмига кўра Ш. А. Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.