Ўзбекистон

Деҳлида Беруний ҳайкали ўрнатилиши кутилмоқда

Ҳайкал Ўзбекистон томонидан тақдим этилади.

Деҳлида Беруний ҳайкали ўрнатилиши кутилмоқда

Деҳли шаҳрида буюк мутафаккир Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилади, дея хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

 

Ҳиндистон пойтахтида жойлашган Жамия Миллия Исламия (Жамиа Миллиа Исламиа - ЖМИ) университети ҳудудида буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилади.

 

айтилишича, Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳатов ва университет ректори профессор Нажма Ахтар учрашуви чоғида бу ҳақда келишувга эришилди.

 

“Учрашув чоғида профессор Нажма Ахтар Абу Райҳон Берунийнинг бой илмий меросига юқори баҳо бериб, унинг “Китоб ул-ҳинд” асари Ҳиндистон ҳақида ёзилган илк ноёб илмий асарлардан бири эканини таъкидлади. Шу боис қомусий олим ҳайкали унинг жаҳон ҳамжамияти, жумладан, ҳинд халқи олдидаги хизматларининг юксак эътирофи рамзи бўлади”, дейилади хабарда.

 

Абу Райҳон Беруний ҳайкалини олий билим юртининг ҳуқуқшунослик, хорижий тиллар департаменти, дизайн ва инновация департаменти, араб-ҳинд маданият маркази ва бошқа бўлинмалари туташган гавжум майдончада ўрнатиш режалаштирилмоқда. Ҳайкал университетга Ўзбекистон томонидан тақдим этилади.

 

Ўқув жараёнида Шарқ олимлари, жумладан, буюк ўзбек алломаларининг ноёб асарларини ўрганишга ҳам катта эътибор қаратилади. Таълим масканининг иккита биноси Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Сино номлари билан аталган.

custom img

Навоийда пора олишдан бош тортган ЙПХ ходимига 1000 доллар мукофот берилди

Маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчининг отаси ИИО ходимига маъмурий материалларни судга юбормаслик учун пора таклиф қилган.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди

“Йўл харитаси”да бир қатор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

custom img

Ўзбекистон Ҳиндистон билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади

Томонлар ўртасида бозорга кириш масалалари бўйича протокол имзоланди.

custom img

Саида Мирзиёева кичик бизнес учун солиқ шароитлари енгиллаштирилгани ҳақида ёзди

Саида Мирзиёева бунинг самарасини, энг аввало, оилавий корхоналар, кафелар, дўконлар, хизмат кўрсатувчилар, мамлакат иқтисодиётини ҳаракатга келтираётган минглаб инсонлар ҳис қилишини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорларга ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади

Мазкур тартиб давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида иштирок этади.

custom img

Фарғонада эркак ер талашиб одамларга пичоқ билан таҳдид қилди

Болалар футбол майдонидаги ободонлаштириш ишлари вақтида ер масаласида келишмовчилик юзага келган.

custom img

Президент фармони билан бир гуруҳ марҳум ижодкорлар мукофотланди

Мамлакатда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган марҳум санъаткор, ёзувчи, ҳофиз, олимлар тақдирланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"