Жаҳон

Соғлом ва бахтли ҳаёт сири нимада?

Олимлар бу бўйича ўз тавсияларини эълон қилди.

Соғлом ва бахтли ҳаёт сири нимада?

Олимлар 70 фоиз ҳолларда ўлим нотўғри ҳаёт тарзи билан боғлиқлигини айтишмоқда. Саломатлигингизни мустаҳкамлаб, умрингизни узайтиришга қуйидаги тавсиялар ёрдам бериши мумкин.

 

1. Вақти-вақти билан оч қолиш организмга фойдали

 

Жанубий Калифорния университети олимларининг тадқиқоти шуни кўрсатадики, 2-4 кунга овқатдан воз кечиш иммун тизимини янгилайди. Тажриба давомида иштирокчилар ҳар ярим йилда бир неча кун оч қолишди. Овқат ейилмаган кунларда организм глюкоза, ёғ ва кетонларни ўз захирасидан ишлатишни бошлаган, шунингдек, кўпроқ лейкоцит парчалашни бошлаган. Уларнинг йўқолиши иммун тизими ҳужайраларининг янгиланишига олиб келган. Узоқ вақт оч қолиш қариликка сабаб бўлувчи гормонларни камайтириб, ўсимталар, жумладан, саратон пайдо бўлиши ва ривожланишини секинлаштиради.

 

Аммо, камвазнлик, сил, ўсимталар, юрак ритмининг бузилиши, ошқозон яраси касалликлари, жигар циррозида очлик зарарли бўлишини ҳам унутмаслик керак.

 

2. Ухлаётганда кучсиз ёруғлик ҳам депрессияга сабаб бўлиши мумкин

 

Нара тиббиёт университети олимлари 2 йил давомида 860 дан ортиқ кексаларнинг уйқусини кузатишди. Тажриба бошида улар депрессияда бўлмаган. Тўлиқ қоронғиликда ухламаганларда кейинчалик ваҳима ва стресс аломатлари кузатилган. Профессор Кендзи Обаясининг сўзларига кўра, кучсиз нур ички биологик соатлар фаолиятини бузиб, қоронғиликда ишлаб чиқариладиган мелотонин гормони безига салбий таъсир кўрсатади. Бу инсон руҳиятини бузиб, депрессияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам олимлар барча гаджетларни ўчириб ухлашни тавсия қилишади.

 

3. Вейпинг пневмонияга чалиниш эҳтимолини оширади

 

Лондоннинг қиролича Мария университети олимлари сичқонлар ва одамлар устида тажриба ўтказиб, Вейпинг ишқибозлари пневмонияга тез-тез чалинишини аниқлашди. Гап шундаки, электрон сигарет буғи ўпкани зарарловчи бактерияларнинг ҳужарайларга ёпишишини таъминлайди. Етакчи тадқиқотчи Джонатан Григ буни шундай изоҳлайди: “Пневмокок бактериялар нафас йўлларида касаллик чақирмай ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Аммо айрим ҳолларда, масалан, вейпингда улар ҳужайра қобиғидан енгил сингиб, пневмания чақиради”.

 

4. Оптимистлар юрак касалликларига камроқ чалинади

 

Американинг Дьюка университети олимлари стенокардия билан оғриган 2 400 дан ортиқ беморларнинг анкетасини таҳлил қилиб қизиқ хулосага келишди. Ҳаётга позитив қарайдиганлар орасида пессимистларга нисбатан стационар даволаниш 30-40 фоизга камроқ кузатилади. Гап шундаки, позитив кайфият адреналин ва кортизол, яъни ваҳима ва стресс гормонларини пасайтиради. Улар қон босими ошишига сабаб бўлади, бу эса ўз навбатида, юрак-қон томир касалликлари ва инфарктга олиб келади.

 

5. Бахтли ҳаёт сири – интернетдан кундалик фойдаланишда

Осло университети қошидаги технологик  инновациялар ва маданият маркази олимлари 100 000 дан ортиқ европаликлар орасида сўровнома ўтказиб, бахтли бўлиш учун ҳар куни интернетдан фойдаланиш керак, деган хулосага келишди. Гап интернетда қанча вақт кетказишда эмас, тармоқда нималарни кўраётганингизда. Мутахассислар бу йўл билан ўрта ёш инқирозидан ҳам тезроқ чиқиб кетиш мумкинлигини таъкидлашди.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Соғлом ва бахтли ҳаёт сири нимада? | Zamon.uz