Спорт

Бухоронинг 2000 йиллик тарихга эга паловлари, бир кунини паловсиз тасаввур қилолмайдиган ошпаз ва Андижоннинг машҳур девзираси

Хивада Халқаро этноспорт фестивали давом этмоқда.

Бухоронинг 2000 йиллик тарихга эга паловлари, бир кунини паловсиз тасаввур қилолмайдиган ошпаз ва Андижоннинг машҳур девзираси

 

Бухоролик Мироншоҳ Ражабов ошпазлик фаолиятини бошлаганига унча кўп бўлмади. Бироқ касбига бўлган меҳр-муҳаббат уни бу соҳада яхши натижаларга эришишига ёрдам берди. У айни кунларда Хива шаҳрининг қадимий "Ичан-қалъа" мажмуасида ўтказилаётган Халқаро этноспорт фестивалида иштирок этмоқда. Мироншоҳ республикамизнинг барча вилоятларидан келган ошпазлар ўртасида бўлиб ўтаётган қадимий ошлар чемпионатида Бухоро вилояти номидан қатнашмоқда. У мазкур фестивалнинг қизғин ўтаётганини таъкидлади. 

 

Мазкур мусобақада республикамизнинг барча вилоятларида тайёрланган қадимий ошлар бўйича беллашувлар бўлиб ўтмоқда.

 

Маълум бўлишича, Бухорода икки хил ош тури жуда ҳам машҳур ҳисобланади. Бухоролик ошпазнинг айтишича, ушбу ош турлари бир-биридан тубдан фарқ қилади.

 

"Оши қобили зиғир ёғида ёғли қилиб тайёрланади, у жуда ҳам қувватбахш ҳисобланади. Оши софи эса парҳезбоп бўлиб, унда ишлатиладиган маҳсулотлар алоҳида-алоҳида қайнатилиб, ярим соатга яқин димланиб пиширилади. Бизнинг бу ошларимиз 2000 йиллик тарихга эга", — дейди у.

Мироншоҳнинг мазкур чемпионатдан асосий мақсади бошқа ҳамкасблари билан тажриба алмашиш ва мусобақада муносиб иштирок этиш.

 

30 ёшли Алишер Қўшимов Хоразм вилоятининг Янгибоз туманидан. У, асосан, тўйларда ош пиширади. У бугун ўз туманида машҳур бўлган қадимий ошлардан бирини тайёрламоқда. 

 

Алишер Қўшимовнинг маълум қилишича, Хоразм ошининг бошқа вилоятларда тайёрланадиган ошлардан фарқи бу унга солинадиган маҳсулотларида.

 

"Ҳозир пишираётган бизнинг бу ошимизга нўхат ва ҳар хил зираворлар солинмайди. Бизнинг вилоятимизда икки хил ош тайёрланади. Бу Қабла оши ва Сузма оши. Ҳозир жамоамиз билан Қабла ошини пиширяпмиз. Ушбу ошимиз, асосан, оила даврасида тайёрланади", — дейди ошпаз.

 

Алишер ака бу каби ош чемпионатларида доимий иштирок этиб келади ва шунга яраша тажрибаси ҳам юқори. У бундай фестиваллар барча иштирокчилар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш имконини беришини таъкидлаб, янги-янги дўстлар орттиришга ҳам ёрдам беради дея қўшимча қилди.

 

"Ўзим Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида фаолият юритаман. 2014 йилдан бери ош пишириб келаман. Асосан, тўйларда Сузма ошини тайёрлайман. Ҳар бир инсон ўзининг касбидан, қилаётган ишидан роҳатланиши керак. Мен бир кунда ош тайёрламасдан туролмайман. Ҳар бир ўзбек хонадони борки, байрам ва тадбирларни паловхонтўрасиз тасаввур қилолмайди. Биз ҳам кўплаб ошпазлар билан бўлган суҳбатимизда республикамизнинг барча ҳудудларидаги юртдошларимиз ошни жуда ҳам севиб истеъмол қилишига яна бир бор амин бўлдик. Суҳбатлар вақтида маълум бўлдики, хоразмликлар ўз уйида ҳафтада икки бор ош тайёрлашади. Бу пайшанба ва якшанба кунларидир. Пайшанба куни улуғ жума кунига тайёргарлик кўриш ва бу кунни шукроналик ила кутиб олиш мақсадида ҳар бир хонадонда ош қилинади. Якшанба дам олиш кунини ҳам хоразмликлар паловсиз тасаввур этолмайди", — деди у.

Иномиддин Фозилов Андижон вилоятидан. У бугунги чемпионатдан катта мақсадларни кўзлаган. Ошпазимиз Халқаро этноспорт фестивали ҳақида гапирар экан, ўзининг ҳаяжонларини боса олмади. Унинг айтича, бу мусобақалар тарихни ёд этиш, қадимий анъаналаримизни сақлаб қолиш ва келажак авлодга ҳам уларни етказиш имконини беради. Андижонлик ошпазимиз бугунги фестивал иштирокчилари учун девзира гуручидан Андижонча ош тайёрламоқда.

 

Андижонда ош, асосан, қўй ёғи ва гўштидан қилинади. Бизда қайси турдаги гуручдан тайёрланишига қараб ош турлари фарқланади. Вилоятимизда девзира гуручдан қилинадиган ош машҳур ҳисобланади. Мазкур гуруч тури ҳам айнан бизнинг ҳудудларда етиштирилади. У фақат Андижон иқлимига мослашган.

 

Иномиддин Фозиловнинг маълум қилича, Андижон вилоятида энг кўп чойхона ош тайёрланади.

 

Ҳар бир ўзбек хонадони борки, байрам ва тадбирларни паловхонтўрасиз тасаввур қилолмайди. Биз ҳам кўплаб ошпазлар билан бўлган суҳбатимизда республикамизнинг барча ҳудудларидаги юртдошларимиз ошни жуда ҳам севиб истеъмол қилишига яна бир бор амин бўлдик. Суҳбатлар вақтида маълум бўлдики, хоразмликлар ўз уйида ҳафтада икки бор ош тайёрлашади. Бу пайшанба ва якшанба кунларидир. Пайшанба куни улуғ жума кунига тайёргарлик кўриш ва бу кунни шукроналик ила кутиб олиш мақсадида ҳар бир хонадонда ош қилинади. Якшанба дам олиш кунини ҳам хоразмликлар паловсиз тасаввур этолмайди.



Маълум қилинишича, чемпионатнинг ғолиб ва совриндорлари Ошпазлар уюшмасининг танлови асосида аниқланади.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

custom img

135 та тегиш ва 95 фоиз аниқлик: Абдуқодир Хусановнинг “Норвич”га қарши ўйини қандай ўтди?

Sofascore ўзбекистонлик футболчи ўйинини 7,6 баллга баҳолади.

custom img

6 та жамоа, 6 та ғалаба: Ўзбекистон шахмат Олимпиадасини муваффақиятли бошлади

Ўзбекистоннинг эркаклар жамоалари Ямайка, Афғонистон ва Мали устидан, аёллар жамоалари эса Тринидад ва Тобаго, Того ҳамда Танзания устидан ғалаба қозонди.

custom img

Ўзбек ҳимоячиси: Беҳруз Каримов Швейцариядаги илк голини урди

“Lugano” қолдирилган тур учрашувида “Санкт-Галлен”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов ҳам гол урди.

custom img

Жавоҳир Синдаров дунёнинг 2-рақамли шахматчисига айланди

Ўзбекистонлик гроссмейстер тезкор шахмат рейтингида бирданига тўрт поғона юқорилаб, 2742,6 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди.

custom img

Месси Испаниянинг “Элденсе” клубини сотиб олиш бўйича келишувга эришди

Аргентиналик футбол юлдузи Испания профессионал футболидаги инвестицияларини кенгайтирмоқда.

custom img

Синдоров — Карлсен: бугун шахмат оламида катта тўқнашув

Синдоров етакчилигидаги “FYERS American Gambits” жамоаси бугун Магнус Карлсен сардорлигидаги “Alpine APL Pipers”га қарши баҳс олиб боради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"