Инсон саломатлигига зарар етказувчи одатлар
Бу мақоладан кейин кундалик одатларингизни қайта кўриб чиқишингиз аниқ.

1. Идишларни дарҳол ювмаслик. Ошхона раковинаси – ичак таёқчалари, сальмонелла ва стафилокок каби бактериялар учун идеал жой. Ошқозон-ичак касалликларидан ҳимояланиш учун раковинада нафақат идишлар, балки озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳам қолиб кетишининг олдини олинг.
2. Қўлларни иссиқ сувда ювиш. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сув ҳарорати микробларни йўқ қилишга таъсир қилмас экан. Бу ерда қўлимизни ювиш давомийлиги муҳим: 5 сонияда сиз деярли ҳеч нарсани йўқ қила олмайсиз, 30 сонияда эса қўлингиздаги барча микробларни ўлдирасиз. Қўлни иссиқ сувда тез-тез ювиш терининг ҳимоя функциясини пасайтиради, бу эса дерматитга олиб келиши мумкин.
3. Макияж билан машқ қилиш. Баъзан офисдан чиқиб машғулотларга шошганимиз сабабли макияжимизни ювиб ташлашга ҳам вақт ажратолмаймиз. Шуғулланаётганимизда тери нафас олади ва тозаланади, косметика эса тошмаларга сабаб булади. Машғулотлардан олдин макияжингизни артинг.
4. Қўл қуриткичидан фойдаланиш. “Қўл қуриткичга тегмайман, демак бактериялардан холи бўламан” деган ўй ёлғондан бошқа нарса эмас. Аслида электр қуриткичлар бактериялар йиғилиши учун ажойиб жой, бунинг устига, ҳаво оқими уларнинг тарқалишини осонлаштиради. Қоғоз сочиқлар қўл қуриткичдан анча самарали.
5. Озиқ-овқат пакетларини такрор ишлатиш. Бир марта ишлатилган озиқ-овқат пакетлари 99.9 фоиз ҳолларда бактериялар ўчоғига айланади. У эса ўз навбатида бошқа маҳсулотларга ҳам тарқалади. Ечим: ҳар сафар ювиш керак бўлган хўжалик сумкалари.







