Жаҳон

Байден коррупцияда айбланмоқда

Оқ уй раҳбари буни “экстремал сиёсат” деб атади.

Байден коррупцияда айбланмоқда

 

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти Жо Байденга қарши импичмент жараёни доирасида расмий тергов бошланганини маълум қилди.

 

“Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва коррупцияга оид айбловлар Вакиллар палатаси томонидан қўшимча кўриб чиқилишини талаб қилади. Шунинг учун мен Вакиллар палатаси қўмитасига президент Жо Байденга нисбатан расмий импичмент бўйича терговни бошлашни буюраман”, — деди Кевин Маккарти.

 

Маккарти Жо Байденни ёлғонда айблади. Спикернинг айтишича, унинг оила аъзолари чет эл фирмаларидан миллионлаб доллар ишлаб топган ва бу ҳақда президентнинг ўзи ҳам билади. Байден ўғли Хантернинг хорижий бизнес операцияларидан даромад ҳам олган.

 

Республикачилар партияси аъзолари президентга импичмент эълон қилиш учун ҳали етарли далилларга эга эмаслар. Байден барча айбловларни қатъиян рад этади ва Оқ уй содир бўлаётган воқеаларни энг ёмон “экстремал сиёсат” деб атади.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"