Ўзбекистон

Японияда энди роботлар болалар ўрнига мактабга боради

Дастлаб иккита роботни ноябрь ойида ишга туширишга қарор қилинган.

Японияда энди роботлар болалар ўрнига мактабга боради

 

Японияда болалар ўрнига мактабга махсус роботларни юборишга рухсат берилади. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри ёзмоқда.

 

Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмидаги Кумамото шаҳрида 2760 нафар ўқувчилар 2022 ўқув йилида умуман мактабга бормаган.

 

Ушбу ҳолатларни ҳисобга олиб, таълим тизими раҳбарлари ўқувчиларга ён босишди ва тез орада уларнинг ўрнига мактабга махсус роботларни юборишга рухсат берилади. Ҳар бир робот ғилдираклар, планшет бириктирилган узун штативга эга. Ўқувчилар видеочат орқали ўқитувчилар билан алоқа ўрнатиб, роботнинг ҳаракатини масофадан туриб бошқаришлари мумкин бўлади.

 

Шаҳар мактаблари кенгаши дастлаб иккита роботни ноябрь ойида ишга туширишга қарор қилди. Биринчи босқичда мазкур тажриба фақат бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчиларига тааллуқли бўлади. Тажрибанинг биринчи босқичини келаси йилнинг март ойида якунланлаш кўзда тутилган.

Автобус ойналари нега қорайтирилган? “Тошшаҳартрансхизмат” сабабини тушунтирди

Автобус ойналари нега қорайтирилган? “Тошшаҳартрансхизмат” сабабини тушунтирди

Тошкент автобусларидаги қорайтирилган ойналар ва ишламаётган электрон таблолар юзасидан эътирозлар билдирилган эди.

Тошкентда ҳаво сифати ўзгаради: кечаси айрим соатларда "носоғлом" даражага етиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати ўзгаради: кечаси айрим соатларда "носоғлом" даражага етиши мумкин

21 ноябрь куни эрталаб AQI бўйича “ўртача” даража қайд этилиши кутилмоқда.

Келиб чиқиши номаълум гўшт: Қаршида хонадондан 425 кг гўшт топилди

Келиб чиқиши номаълум гўшт: Қаршида хонадондан 425 кг гўшт топилди

Гўштнинг истеъмолга яроқлилиги юзасидан лаборатория текшируви ўтказилади.

Маҳаллий қурилиш материаллари қўллаб-қувватланади: 200 млн долларлик имтиёзли кредит линияси очилади

Маҳаллий қурилиш материаллари қўллаб-қувватланади: 200 млн долларлик имтиёзли кредит линияси очилади

Президент 31 та лойиҳа институтининг фаолиятини замон талабларига мослаштириш, уларга замонавий технологиялар ва илғор ечимларни жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

AI-80 бўйича чеклов сақланади: Энергетика вазирлиги сабабини тушунтирди

AI-80 бўйича чеклов сақланади: Энергетика вазирлиги сабабини тушунтирди

Биржа савдоларига чиқарилган бензиндан юқори октанли бензин ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Кумушконда “Олтин бел” мажмуаси барпо этилди: 600 та иш ўрни яратилди

Кумушконда “Олтин бел” мажмуаси барпо этилди: 600 та иш ўрни яратилди

Мажмуа бир вақтнинг ўзида 6 минг нафаргача меҳмонларга хизмат кўрсатиш имконини беради.

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: метрополитен мурожаат билан чиқди

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: метрополитен мурожаат билан чиқди

Гавжумликни камайтириш учун Чилонзор бекати ўрнига «Мирзо Улуғбек», Халқлар дўстлиги бекати ўрнига эса «Миллий боғ» бекатидан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

30 мингга яқин педагог касбий синовдан ўта олмади: ҳар 9 педагогдан фақат 2 нафари сертификат олди

30 мингга яқин педагог касбий синовдан ўта олмади: ҳар 9 педагогдан фақат 2 нафари сертификат олди

Энг юқори натижа Самарқанд давлат чет тиллар институти битирувчиларида қайд этилди.