Жаҳон

Иқлим ўзгариши меъморий ёдгорликларга таҳдид солмоқда

Жаҳон меъморчилигининг намунаси бўлган Потсдамдаги Сансуси саройи ва боғи катта хавф остида.

Иқлим ўзгариши меъморий ёдгорликларга таҳдид солмоқда

 

Иқлим ўзгариши сабабли жаҳон меъморчилигининг намунаси бўлган Потсдамдаги Сансуси саройи ва боғи катта хавф остида.

 

XVIII асрда бу Пруссия қироли Буюк Фридрихнинг ёзги қароргоҳи бўлган. Пруссия қироли уни Сансуcи — "беташвиш жой" деб атаган

 

 

Ҳар йили Сансуcи саройига миллионга яқин сайёҳ ташриф буюради.

 

Иқлим ўзгариши туфайли у алоҳида қаровга муҳтож. Боғ директори Майкл Родернинг айтишича, иқлим исишининг таъсири тахминан ўн йил давомида кўзга ташланмоқда, бироқ сўнгги олти йилда янада яққол намоён бўлди.

 

Иссиқликдан тупроқ ва ер ости сувлари қурийди. Дарахтлар ҳам қуриб қолган. 20 йил олдин ўнлаб дарахтлар нобуд бўлган бўлса, бугунги кунда бу рақам бир неча юзга етган.

 

 

Сансуcи саройларининг баъзилари ҳозирда ноқулай об-ҳаво шароитларидан азият чекмоқда. Юқори намлик мебель ва девор қопламаларини йўқ қилади.

 

Бурчаклар кўкарган, моғорланган ва материаллар парчаланмоқда — ҳаммаси иқлим ўзгаришига боғлиқ.

 

Иссиқлик, қурғоқчилик ва кучли ёмғирлар 300 йиллик ландшафтнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Copernicus иқлим ўзгаришини ўрганиш хизмати маълумотларига кўра, август — рекорд даражадаги энг иссиқ ой бўлди. Ўртача ҳарорат 1991-2020 йиллардагидан 0,7°С юқори эди. Ҳарорат рекорди июндан августгача бўлган даврда қайд этилган.

 

 

Август ойида Португалия, Италия, Франция, Шимолий Африка, АҚШнинг маркази ва жанубида жазирама тўлқини кузатилди. Бу океанларга ҳам таъсир қилди. 1980 йилларнинг бошидан бери океандаги сув ҳарорати сезиларли даражада ошди. 2023 йилда у ярим даражадан кўпроқ исинди. Бу ҳам рекорд кўрсаткичдир.

 

Антарктиданинг аксарият қисмида денгиз музларининг концентрацияси ўртача даражадан пастга тушди.

custom img

“Энди бизнинг навбатимиз” — АҚШ Эронга яна зарба берди

Вашингтон янги ҳужумларни Эроннинг Яқин Шарқдаги АҚШ кучларига қарши ҳаракатларига жавоб деб атади.

custom img

АҚШнинг Эронга қуруқликдан бостириб кириш эҳтимоли юқори — Покистон разведкаси

Ҳарбий экспертлар эса бундай сценарий АҚШ учун катта йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.

custom img

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги роботлар импортини тақиқлади

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги гуманоид роботлар, робот-итлар ва қувват инверторлари импортини миллий ҳамда киберхавфсизликка таҳдид сифатида баҳоламоқда.

custom img

Хитой Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериши мумкин

Эрон уруш давомида заифлашган ҳаво мудофаасини тиклаш мақсадида Хитойдан юзлаб кўчма зенит-ракета мажмуаларини қабул қилиш арафасида.

custom img

Тожикистон ҳижоб ва узун соқол тақиқлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Айрим ОАВларда тарқалган ҳижоб ва соқол бўйича маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Муссон ёмғирлари юзлаб биноларга зарар етказиб, 200 дан ортиқ иншоотнинг бутунлай вайрон бўлишига сабаб бўлди.

custom img

АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқдаги объектга зарба берди

Вашингтон операция АҚШ ва Саудия Арабистони манфаатларига таҳдид солаётган нишонларга қарши ўтказилганини, воқеалар Эрон ракеталари билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

custom img

Инфантино Жаҳон чемпионати улушларини хусусий инвесторларга сотмоқчи

Ташаббус UEFАнинг кескин танқидига сабаб бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"