Ўзбекистон

Президент маслаҳатчиси уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганмоқда

Ғофуржон Мирзаев Андижондаги таълим, сув, меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди.

Президент маслаҳатчиси уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганмоқда

 

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан олиб борилаётган “Обод кўча”, “Обод маҳалла”, “Обод хонадон” мезонларини жорий қилиш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламдаги амалий ишлар Андижон вилояти Жалақудуқ тумани “ҚутлуқМФЙда ҳам жадал суратларда бошлаб юборилди.

 

Аҳолини ўйлантириб келаётган муаммоларга ўз вақтида ва сифатли ечим топиш мақсадида Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳам бевосита жойларга чиққан ҳолда уйма-уй юриб ўрганишлар олиб бормоқда.

 

 

Хусусан, маҳалладаги 43-сонли умумтаълим мактаби ҳолати кўздан кечирилди. Қайта таъмирдан сўнг фойдаланишга топиширилиши режалаштирилган мазкур ўқув даргоҳида бошланган иш жараёни, келгусида амалга ошириладиган қурилиш ишлари билан яқиндан танишилди.

 

Шунингдек, маҳалла йиғини инфратузилмаси, аҳолининг тоифалари бўйича маиший-ижтимоий шарт-шароитлари атрофлича ўрганилди. Мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.

 

Президент маслаҳатчиси мактаб  фаолияти, ўқитувчиларнинг савияси,  уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ муаммоларга тўхталди. Чунки ушбу ўқув даргоҳидан олий таълимга ўқишга кирган ўқувчиларнинг сони оз эканини бевосита муаллимлар билимига, тажрибасига боғлиқ бўлишига эътибор қаратди.

 

 

У аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган талабини қондириш, айниқса, ободончилик ишларига алоҳида ёндашув кераклигини таъкидлади. Давлат халқ манфаати учун амалий ишларни қилади, аммо  айрим маҳаллаларда  баъзи бир фуқароларнинг “давлат, ҳокимият қилиб беради” деган боқиманда кайфияти ҳамон борлиги, мана шу одат тусига кириб қолган иллатга ўрганиб қолиш  ҳолатлари  ҳамон  яшовчанлигини айтиб ўтди.

 

Ободликка ҳар бир хонадон эгаси ўзи, ота-оналар, хонадон катталари, аввало, фарзандларини ўргатиши керак, кўникма ҳосил қилсин. Бирга яшаётган оила, хонадан аъзолари яшаш жойларини, биринчи навбатда, маиший нуқталарни озода ва покиза сақлашга, мавжуд томорқалардан унумли фойдаланишга одатланиши, эришиши шарт.

 

"Сизларнинг ерларингиз  тиллога тенг. Сирдарёнинг ерларига ўхшаган шўрмас", — деди  Ғофуржон Мирзаев.

 

Айниқса, томорқа хўжаликлари оилага қўр, қўшимча даромад келтирадиган манбаси, улардан самарали фойдаланишни қатъий йўлга қўйиш керак бўлади.

 

Маҳалла ҳудудидаги 195 нафар меҳнат мигрантларини қайтариш чораларини тезлаштириш керак, ҳудуддаги тикувчилик билан шуғулланадиган тадбиркорлар ишини такомиллаштириш, аҳоли маълумотларини рақамлаштириш ва маълумотлар базасини яратиш борасидаги ишлар, маҳалла “бешлиги”ни кучайтириш  мақсадга  мувофиқдир.

 

 

Қабристонларни  обод  сақлаш,  куз ва қишки ариқ тозалаш ишларини бошлаш зарурлигини таъкидлади, маҳалла кўчалари ва сув йўллари аҳволи билан қизиқди.

 

“Қутлуғ” маҳалла фуқаролар йиғини Наво кўчасидаги мактаб ҳовлисида бўлиб ўтган учрашув ва суҳбатда Президент маслаҳатчиси вилоят ва туман ҳокимлиги, вилоят ва туман прокуратура, ички ишлар, таълим тизими мутасадди раҳбарлари, Республика ишчи гуруҳи аъзолари билан юқоридаги каби ўнлаб  долзарб  мавзуларда  сўз  юритди. Маҳалла оқсоқоллари ва аҳоли вакиллари билан суҳбат ўтказди.

 

"Ушбу дастур ижроси билан катта амалий ишлар қилинади. Республика ишчи гуруҳи шуғулланмоқда. Биз вилоят бўйича ушбу дастурга тушган ҳудудларда ташкил этилаётган амалий ишларни ўрганиб бориш билан бирга ёрдам ҳам  берамиз", — дейди ишчи гуруҳ аъзоси Янгибой Маҳаммадиев.

 

Туман ҳокими Ҳикматилло Латипов ҳам дастурга тушган ҳудуд аҳоли вакиллари билан шу жойда учрашди.

 

"Сув муаммоси бор эди. Келгусида сув сиғими катта бўлган янги сувхона қўйилади. Шу ҳудуд сектор раҳбари, вилоят прокурори ҳам келиб, “нима қилсак сув яхши бўлади” деб савол берди. Насос янгиланади. Туманга олинадиган  17 та сув насоснинг биттаси шу ерга қўйилади. Бу ердаги кичик  трансформатор 100 ликка алмаштирилади. Энди масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Қарс  икки қўлдан чиқади. Сизлар яшаётган кўчаларда шунча амалий ишлар бўляпти, лекин аҳолининг бунга жавоби қандай? Улар ўзлари яшаб турган ҳовли жойларга, ободончилик ишларига, яхши, озода турмуш маданиятига эришиш борасидаги ишларга қандай ҳисса қўшяпти, бунга муносабати ва иштироки қандай бўляпти?", — деган саволларни кўндаланг қўйди туман раҳбари.

 

custom img

Суд ишларига аралашув: мансабдорлар 5 йилгача қамалиши мумкин

Ўзбекистонда суд ишларига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

custom img

Қамчиқ довонидаги кутилмаган саргузашт: йўлини йўқотган 17 кишига ёрдам берилди

Фуқаролар яшаш манзилларига соғ-саломат етказилган.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кореядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев юртдошлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеулга келди

Ўзбекистон Президентини Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

custom img

Президент топшириғи билан подполковник Дилноза Реджабовага полковник унвони берилди

У ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматида етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритади.

custom img

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида ҳам иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонига ҳужумдан хавотир билдирди

Вазирлик тинч аҳоли, фуқаролик ва энергетика инфратузилмаси объектларига қарши куч ишлатилишини ҳамда Яқин Шарқ давлатлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни кескин қоралади.

custom img

Ноқонуний диний таълим ва гиёҳвандлик: собиқ имом-хатиб 3,5 йилга қамалди

Собиқ имом-хатиб 5 нафар вояга етмаганга ноқонуний диний таълим бергани ва гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилгани учун 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"