Ўзбекистон

Салкам 4 миллиард сўмлик зарар: Тошкентда табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Улар 29 минг 82 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг газни ўзлари учун ишлаштишган.

Салкам 4 миллиард сўмлик зарар: Тошкентда табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

 

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан Бош прокуратура ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган назорат тадбирларида Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Р.Т.» МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

 

Хусусан, ушбу МЧЖга қарашли корхонанинг 2 та буғ қозони газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги маълум бўлди. Мазкур ноқонуний ҳолат натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 3 млрд 838 млн 950 сўм (5 млн 816 минг 592 метр куб)ни ташкил этган.

 

Маълумот учун: ушбу ҳажмдаги табиий газ 29 минг 82 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.

 

Шу билан бирга, истеъмолчининг бугунги кун ҳолатида электр энергиясидан 3 млрд 59 млн 281 минг сўм қарздорлиги мавжудлиги сабабли электр тармоғидан ажратилди.

 

Аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"