Ўзбекистон

Республика ишчи гуруҳи энди Сирдарёда

Ховос туманидаги Оқчангал, Гулистон туманидаги Иноқлик, Сайхунобод туманидаги Янги ҳаёт ҳамда Оқолтин туманидаги Мустақиллик маҳаллалари оғир ҳудуд сифатида белгилаб олинган.

Республика ишчи гуруҳи энди Сирдарёда

 

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Сирдарё вилоятида ҳам “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонларини жорий қилиш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламдаги амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

 

Дастурга мувофиқ Ховос туманидаги Оқчангал, Гулистон туманидаги Иноқлик, Сайхунобод туманидаги Янги ҳаёт ҳамда Оқолтин туманидаги Мустақиллик маҳаллалари оғир ҳудуд сифатида белгилаб олинган.

 

Ушбу ҳудудлар аҳолисини ўйлантириб келаётган муаммоларга ўз вақтида ва сифатли ечим топиш мақсадида Президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Қаҳрамон Сариев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи вакиллари уйма-уй юриб ўрганишлар олиб борди.

 

 

Аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида қатор ижобий ишлар қилинди. Жумладан, маҳаллалардаги ижтимоий инфратузилмани яхшилаш борасида 19 километрдан зиёд ички йўлларга асфальт ётқизилади. Айни вақтгача 345 та эски ёғоч электр устунлар янги темир-бетон устунларга алмаштирилди, 7 километрга яқин янги электр сим тармоқлари тортилди, 7 дона янги трансформатор ўрнатилди.

 

 

Табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида 1 километр газ тармоғи қурилиб, 900 метр қувурлар жорий таъмирланди. Фуқаролар мурожаати асосида ҳудудларга 600 га яқин қўшимча суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди. Обод кўча мезони бўйича бугунги кунда ушбу маҳаллалардаги 31 та кўчаларда ободонлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилиб, бунинг учун 550 нафар ишчи ва 75 та техника жалб этилди. Ҳудудлардаги барча қабристонларда ҳам ободонлаштириш, мавжуд дарахтларга шакл бериб, деворларни оқлаш ишлари олиб борилмоқда. Оғир шароитда яшаётган 22 оила хонадони тўлиқ таъмирланиб, ҳовлиси ободонлаштирилиб берилди.

 

Бундан ташқари, қиш мавсуми олдидан мингдан зиёд хонадонда техника хавфсизлиги талабларига амал қилиниши, иситиш печкалари (кўмир, ўтин ва суюлтирилган газга мослаштирилган печь ва плиталар)ни мавсумга тайёргарлик ҳолати тўлиқ ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

 

 

Аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида 2 минг нафарга яқин фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Натижада вилоят ва туман соғлиқни сақлаш муассасаларида даволанишга эҳтиёжи бор 69 нафар фуқарога даволаниш учун бепул йўлланма берилди.

 

Оқолтин тумани Мустақиллик маҳаллаларидаги 16 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисми ва кириш йўлаклари таъмирланиб, 8 тасини том қисми алмаштирилмоқда. Шунингдек, мазкур кўп қаватли уйлар олида 5 та янги болалар майдончаси ва 1 та «Воркоут» майдончаси қуриб берилади.

 

Ховос тумани Оқчангал ва Гулистон тумани Иноқлик маҳаллалари учун янги бино қурилиб, қолган 2 та маҳалла биноси реконструкция қилинади. Оқчангал, Иноқлик, Янги ҳаёт ва Мустақиллик маҳаллаларидаги 6 та мактаб, 3 оилавий поликлиника жорий таъмирланади.

custom img

“Долзарб 40 кунлик”: Ўзбекистонда ҳар куни 20 минг тоннагача чиқинди олиб чиқилмоқда

Тозалик ва ободонлаштириш ишлари 3,6 мингдан ортиқ маҳаллани қамраб олган.

custom img

Навоий шаҳaр ҳокимлиги АI ёрдамида тайёрланган ободонлаштириш суратлари учун узр сўради

Ҳокимлик ахборот хизматига кўра, материалларни тайёрлашда сунъий интеллект элементларидан фойдаланилган ва улар тегишли текширувдан ўтказилмасдан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.

custom img

Татаристонда дрон ҳужумидан ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 8 нафарга етди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, жабрланган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлган фуқароларни олиб келиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

custom img

Хивадаги «Қовун сайли» фестивали Гиннес рекордлари китобига киритилди

Фестиваль доирасида «Энг катта қовун дегустацияси» йўналишида рекорд қайд этилди.

custom img

Боғдодда 41 нафар қизга ноқонуний диний таълим берилгани аниқланди

Диний таълим олган 41 нафар вояга етмаган қизларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Ангренда Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, 5,9 минг доллар олган шахс ушланди

У фуқарони ишга жойлаштириш учун юқори лавозимда ишловчи танишлари борлигини айтган.

custom img

Рақобат қўмитаси биологик фаол қўшимчалар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита БАД маҳсулотларини турли касалликларни даволовчи восита сифатида тарғиб қилиш қонунчилик талабларига зид эканини эслатди.

custom img

Фарғонада МИБ орқали қидирувдаги машина топилди

Маълум бўлишича, фуқаро банкдан кредит олиб, уни тўламаган. Гаровдаги мулкни эса яширишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"