Ўзбекистон

Жалолиддин Румийнинг Ўзбекистонда сақланаётган асарлари ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

ЮНЕСКО ишлари бўйича Туркия Миллий комиссияси 2017 йилда шундай ташаббус билан чиққан.

Жалолиддин Румийнинг Ўзбекистонда сақланаётган асарлари ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

 

Ўзбекистондаги Жалолиддин Румий асарлари куллиёти ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси халқаро рўйхатига киритилди. 

 

Шарқшунослик институти Тарихий ҳужжатларни тадқиқ қилиш бўлими бошлиғи Санжар Ғуломов хабар беришича, жаҳон адабиётининг буюк сиймоларидан бири улуғ мутафаккир Мавлоно Жалолиддин Румий (1207-1273) асарлари куллиётининг ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси халқаро рўйхатига киритилиши дунё миқёсида катта бир воқеа бўлди.

 

“Мавлоно асарлари нафақат юксак бадиийлиги, балки уларга сингдирилган кучли ҳаёт фалсафаси билан оммани ўзига ром этиб келган. Унинг “Фиҳи мо фиҳий” ("Ичингдаги ичингдадир"), “Мавоизи мажолиси сабъа” ("Етти мажлис мавъизалари") ва “Мактублар”и мана яратилганига етти асрдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, уларга бўлган қизиқиш ортса ортдики, лекин асло сусаймади”, — деди у.

 

Мутахассиснинг айтишича, Жалолиддин Румийнинг асарлари Шарқшунослик институти хазинасида сақланишда давом этади. Фақат эндиликда бу ЮНЕСКО ташкилоти ҳомийлигида амалга оширилади.

 

2017 йилда ЮНЕСКО ишлари бўйича Туркия Миллий комиссияси бир ташаббус билан чиқиб, қайси давлатлар фондларида Румий асарлари мавжуд бўлса, шу давлатлар ҳамкорликда мазкур алломанинг асарларини ЮНЕСКОга тақдим этиш ғоясини илгари сурган.

 

“Бу масалада жуда кўп халқаро йиғилишлар ўтказдик. Ҳатто менда аввал бошда "Ҳа, бизнинг хазина 2000 йилдаёқ Жаҳон хотираси халқаро рўйхатига тўлалигича киритилган бўлса, институтимиз яна алоҳида бир неча нусхани тақдим этиши шартмас-ку", деган савол ҳам бор эди. Лекин бу ерда бошқа масала бор. Биринчидан, қўлёзмаси бору, аммо маълум сабаб билан ЮНЕСКО рўйхатига кирмаган фондлар ҳам бор. Бунақа фондлар, албатта, ЮНЕСКО рўйхатига киришдан жуда манфаатдор”, — дея қўшимча қилди Ғуломов.

 

Унинг қайд этишича, иккинчи масала жуда жиддий. Бу ҳам бўлса, илм-маърифат ва маданият-маънавият йўлида давлатларнинг бирлаша олиши ва бир ёқадан бош чиқариб, бир алломанинг ижодига эътибор кўрсатилиши қабилида қабул қилиниши керак.

 

Санжар Ғуломовнинг айтишича, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти раҳбариятига институт фондидаги Румий асарлари куллиёти ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси халқаро реестрига қайд этилганини тасдиқловчи сертификат ҳам берилган.

 

“Мавлоно Румий асарларини сақлаш ёки илмий реставрация масалалаларида албатта ЮНЕСКО биринчи ёрдамини кўрсатади ва бу шуниси билан аҳамиятли”, — деди мутахассис.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"