Нигерияда нефть заводи портлади: 40 га яқин қурбон бор
Ҳодиса Риверс штатидаги нефтни қайта ишлаш заводида юз берган.

Нигерияда заводда юз берган портлаш оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлди.
Қайд этилишича, портлаш Риверс штатида хом нефтни ноқонуний қайта ишлаш заводида юз берган. Ҳозирда расмийлар ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон нефть захираларининг 3,1 фоизига эгалик қилувчи Нигерияда юзлаб ноқонуний нефтни қайта ишлаш заводлари мавжуд. Бундай корхоналарда ишчилар камдан-кам ҳолларда хавфсизлик стандартларига риоя қилишади. Бу эса тез-тез ёнғинларга олиб келади.








