Ўзбекистон

Метрога кимлар киритилмайди?

Янги қоидалар тасдиқланди.

Метрога кимлар киритилмайди?

 

Ҳукумат қарори (535-сон, 10.10.2023 й.) билан "Метрополитенда йўловчилар ҳамда бошқа шахсларнинг бўлиши қоидалари" тасдиқланди.

 

Унга кўра, Метрополитенда йўловчининг бўлиши ва унинг юкини ташиш шартномаси тузилганлиги йўл чиптаси орқали ёки имтиёзга ҳамда бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг тегишли ҳужжатини кўрсатиши билан тасдиқланади.

 

Йўловчилар ва бошқа шахслар ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабига асосан юкларини кўздан кечириш учун тақдим этади.

 

Бунда қидирувдаги шахслар деб гумон қилинган ёки кўздан кечириш жараёнида ўзини шубҳали тутаётган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда шахсий кўздан кечирилиши мумкин.

 

Йўловчилар ва бошқа шахслар ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабига асосан кўздан кечиришдан ўтишни рад этган тақдирда, метрополитенга киритилмайди.

 

Метрополитен инфратузилмаси объектлари ва хавфсизлик ҳудудларида қуйидагилар тақиқланади:

 

  • ёнувчан, портловчи моддалардан ва босим остида ишловчи қурилмалардан фойдаланишни талаб этадиган барча фаолият турлари билан шуғулланиш ва шу билан боғлиқ кўнгилочар шохобчаларни қуриш ҳамда ташкил этиш;

  • метрополитен иншоотларидан, шу жумладан, ер усти шамоллатиш қурилмаларидан 25 метрдан кам масофада чиқиндиларни тўплаш, ёқиш ва гулханлар ташкил этиш;

  • газ ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситалари (автоматик ёнғин ўчириш тизими билан жиҳозланган, эстакада иншоотлари остидаги махсус очиқ автотураргоҳлар бундан мустасно) ва ёнувчи материаллар ортилган транспорт воситаларини эстакада иншоотлари остига (автотураргоҳларга) жойлаштириш.

 

Метрополитенда қуйидагиларга рухсат этилмайди, жумладан:

 

  • спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини истеъмол қилиш ёки маст ҳолда кириш;

  • қиздириладиган тамаки, электрон сигареталар ва носвой чекиш;

  • метрополитен ҳудудида оёқ кийимсиз ва кийимсиз ҳолда бўлиш;

  • бекатга йўловчиларнинг кийими, метрополитен вагонлари, иншоотлари ва қурилмаларини кир қилиши мумкин бўлган юклар ва буюмлар, шунингдек, велосипед (йиғиладигандан ташқари), мопед, скутер ва бошқа ҳаракатланиш воситалари билан кириш;

  • бекат ҳудудида, вагонларда акробатик ва спорт машқларини бажариш, ҳар хил турдаги спорт тўпларини ўйнаш.

 

Йўловчилар метрополитендан фойдаланишда қуйидаги ҳуқуқларга эга, жумладан:

 

  • ўзлари билан биргаликда 7 ёшгача бўлган болаларини, болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар аравачаларини, болалар велосипедларини, мусиқа асбобларини, шунингдек, ғилофга солинган ҳолда санчилувчи, кесувчи ва осон синувчи буюмлар, чана, чанғи ва балиқ ови учун қармоқларни бепул олиб юриш;

  • ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар томонидан метрополитеннинг техник воситаларидан (лифтлар, ногиронлиги бўлган шахслар аравачасини кўтарувчи/тушурувчи мосламалар ва бошқа жиҳозлар) фойдаланиш, заруратга кўра тегишли ходимлардан ёрдам олиш;

  • бекатларни ҳаваскорлик фото ва видеотасвирга олиш;

  • ўлчамларига кўра учта ўлчови йиғиндиси бўйича 200 сантиметр: эни – 60 сантиметр, узунлиги – 70 сантиметр, баландлиги – 70 сантиметр бўлган юкларни бепул олиб юриш.

custom img

Саида Мирзиёева Лондонда сиёсатчилар ва халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди

Учрашувларда UzNIF фондининг халқаро бозорга чиқиши, ESG стандартлари, “яшил” облигациялар ва ўзбек компанияларининг глобал бозорларга интеграцияси масалаларини муҳокама қилинди.

custom img

Саида Мирзиёева Лондон фонд биржаси бош ижрочи директори билан учрашди

Учрашувда  ўзбек компанияларини глобал бозорларда фаолият юритишга тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

custom img

Бангкокда юк поезди ва йўловчи автобуси тўқнашувида ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

Ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 33 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

custom img

10 минг қадам учун пул тўлайдиган платформа ишга тушган — Экоқўмита

“Эко-фаол фуқаро” платформаси 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

custom img

Ўзбекистон акциялари илк бор халқаро оммавий савдога чиқарилди

IPO жараёнида “BlackRock”, “Franklin Resources” ва “Redwheel” каби йирик халқаро инвесторлар иштирок этди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси”ни тузишни таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида нутқ сўзлади.

custom img

Наманганда “Медиа ҳафталик” бошланди

"Медиа ҳафталик" 22 майга қадар давом этади.

custom img

Инсон ҳуқуқлари соҳасида ёш тадқиқотчиларни тайёрлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда

Ушбу лойиҳа доирасида 18 май куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида халқаро эксперт профессор Полин Якобснинг оммавий маърузаси тингланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"