Сиёсат

Мирзиёев Хитойнинг етакчи компанияси раисини қабул қилди

Учрашув Президентнинг Пекин шаҳрига амалий ташриф доирасида амалга оширилди.

Мирзиёев Хитойнинг етакчи компанияси раисини қабул қилди

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 17 октябрь куни Пекин шаҳрига амалий ташриф доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда “Amer International” индустриал-саноат холдинги раиси Ван Вэньинни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Хитойнинг етакчи конгломератларидан бири бўлган “Amer International” юксак технологиялар, электроника, яримўтказгичлар саноати, кончилик ва қайта ишлаш тармоқларидаги лойиҳалар билан шуғулланади. Компания “Fortune 500” глобал рейтингига кирган. Хитойда ва унинг ташқарисида умумий қиймати 60 миллиард доллардан зиёд бўлган лойиҳаларни амалга оширмоқда.

 

Ван Вэньин Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар дастури хорижий, шу жумладан Хитой компаниялари учун қулай шароит яратаётгани ва кенг имкониятлар очаётганини таъкидлади.

 

Компания Ўзбекистонга Марказий Осиё минтақасидаги бизнесининг бош йўналиши сифатида қараётгани қайд этилди.

 

Мисни чуқур қайта ишлаш ва ундан юқори қўшилган қийматли инновацион ва харидоргир маҳсулотлар, шу жумладан электротехника, электромобиллар учун аккумулятор батареялари, микроэлектроника ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

 

“Amer International” компанияси раиси Хорижий инвесторлар кенгаши фаолиятида иштирок этиши, Ўзбекистонда минтақавий офис очиш ҳамда қўшма инновацион лойиҳаларни тезлаштириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой парламенти раиси билан учрашди

Учрашувда транспорт, савдо, таълим ва маданият соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан табриклади

Зеленский Ўзбекистон билан анъанавий дўстликни юксак қадрлашини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилди

Учрашув якунида икки мамлакат ишбилармонлик миссияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Украинани мустақиллик куни билан табриклади

“Украинадаги барча дўстларимизни Мустақиллик куни билан самимий табриклаймиз!” – дейилади вазирликнинг Х'даги саҳифасида.

custom img

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга анъанавий ўзбек айвонларини совға қилди

Доналд Трамп уларни Америка халқи номидан қабул қилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Президент Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида қатнашиш учун Бухоро шаҳрига борди.

custom img

Илҳом Алиев рафиқаси билан Бухорога жўнаб кетди

Олий мартабали меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери, Тошкент шаҳар ҳокими ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон раҳбари Тоқаевни Қозоғистон тарихида илк бор бир палатали Қурултойга сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"