Жаҳон

Самолётдан эвакуация қилиш ҳақидаги ҳақиқатлар

Фавқулодда ҳолатда самолёт бортида нималар бўлишини биласизми?

Самолётдан эвакуация қилиш ҳақидаги ҳақиқатлар

 

Кўпчилик самолётда парвоздан олдин эвакуация қоидалари тушунтирилишига гувоҳ бўлган. Аммо ҳар доим ҳам борт кузатувчисининг ҳаракатлари ва сўзларига диққат қилмаймиз. Яхшилаб ўзлаштирилган хавфсизлик техникаси одамлар ҳаётини қутқариб қолиши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

 

Delta Airlines авиакомпанияси борт кузатувчиси самолётдан эвакуация қилиш бўйича ҳақиқий фактларни очиқлади.

 

Эвакуация вақтида (деярли) ҳамма нарсангизни самолётда қолдиринг

 

Сиси номи остида блог юритувчи стюардессанинг сўзларига кўра, барча борт кузатувчилар эвакуация вақтида самолётдан ҳеч нарса олиб чиқмасликни айтади. Аммо эълон қилинган видеода одамлар телефон билан чиқаётганини кўриш мумкин. Сиси бу нормал ҳолат экани, телефон бошқа йўловчиларнинг ҳаракатланишига халақит қилмагани учун бунга рухсат берилишини айтади.

 

Сиздан бошқаларга ёрдам бериш сўралиши мумкин

 

Йўловчилар самолётга чиқаётганида борт кузатувчилари ўзи учун ёрдамчи-йўловчиларни белгилаб олади. Фавқулодда ҳолатда улар экипажга одамларни эвакуация қилишда ёрдамлашиши мумкин.

 

Ёрдамчи-йўловчилар қандай танланади?

 

Сисининг сўзларига кўра, ҳар бир йўловчи самолётга чиқаётганида экипаж унинг жисмоний ҳолатига эътибор қаратади. Глобал авиация ахбороти тармоғи маълумотига кўра, ишламайдиган экипаж аъзолари, ҳарбийлар, қутқарув хизматлари ходимлари ва тиббиёт ходимлари энг яхши ёрдамчилар бўлади. Экипаж аъзоларининг йўловчилар билан қисқа суҳбатлари ҳам фавқулодда ҳолатда кимдан ёрдам сўраш мумкинлигини аниқлашга ёрдам беради.

 

Эвакуация вақтида экипажга ишониш керак

 

Эвакуация вақтида энг муҳими тинчлик сақлашдир. Борт кузатувчилари бир неча ойдан бир неча йилгача махсус тайёргарликдан ўтади. Демак, самолётдаги ходимларнинг барчаси фавқулодда вазиятда ўзини қандай тутишни биладиган профессионаллардир.

 

Эвакуация тез-тез амалга ошириладими?

 

Федерал авиация бошқармаси маълумотига кўра, йилига 30 га яқин эвакуация қайд этилади. Осмондаги самолётлар сони эса 39 миллиондан ортиқ.

 

Эвакуация жуда тез юз берадиган жараёндир. Авиа ишлаб чиқарувчи унинг самолёти тегишли рухсат олиши учун ундан узоғи билан 90 сонияда эвакуация қилиниш мумкинлигини исботлаши керак.

custom img

Россияда мигрантларга янги талаб: ишламайдиган оила аъзоси ҳам солиқ тўлайди

Тегишли тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

custom img

Конгодаги мактаб ёнғинида камида 24 ўқувчи ҳалок бўлди

Ёнғин оқибатида 300 га яқин уй ҳам вайрон бўлган.

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

custom img

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси ноябрь ойидаги оралиқ сайловлардан сўнг Конгресс устидан назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган АҚШ фуқаросига 5 минг доллардан дивиденд тўлашни ваъда қилди.

custom img

Трамп уч нафар яқин ёрдамчисига 45 минг доллардан Рождество совғаси берган

Ҳуқуқшунос бундай тўловлар федерал қонунчиликка зид бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Apple iPhone 18 Pro ва 18 Pro Мах'ни тақдим этди

Янги моделларга 12 сентябрдан олдиндан буюртма бериш мумкин. Қурилмалар 18 сентябрдан сотувга чиқарилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"