Ўзбекистон

Турк сайёҳи Тошкент — Андижон поездида 100 минг сўм пора эвасига жойини алмаштирганини айтди

Яқиндагина нидерландиялик сайёҳ ҳам 15 доллар эвазига Афросиёб поездида яхши жойга ўтиб олганини маълум қилганди.

Турк сайёҳи Тошкент — Андижон поездида 100 минг сўм пора эвасига жойини алмаштирганини айтди

 

Ўзбекистонга ташриф буюрган туркиялик сайёҳ Тошкент-Андижон йўналишидаги саёҳатида поезд ходимига 100 минг сўм (8,20 доллар) қўшимча пул бериб жойини алмаштирганини айтади.

 

"Ёнимизга вагон хизматчиси келиб, маълум бир маблағ эвазига алоҳида бир купе қилиб беришини айтди. Ҳаётимизда илк марта пора бердик, дўстлар. Ўзимни бироз ёмон ҳис қилдим. Аммо 5-10 дақиқадан сўнг берган қўшимча 100 сўм пулимиз эвазига яхши бир купеда Тошкентдан Андижонгача бўлган 6 соатлик масофага гўзал манзараларни томоша қилиб етиб келдик”, — дейди хорижлик сайёҳ.

 

Ушбу ҳодиса қачон ва қаерда юз бергани ҳозирча номаълум.

 

Масъуллар вазият ўрганилаётганини айтмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал голландиялик сайёҳ “Афросиёб” электропоезднинг VIP классига ўтиш учун поезд бошлиғига қўшимча 15 доллар пул берганди. Воқеадан 4 кун ўтиб ходим ишдан олинганди.

custom img

Қамчиқ довонидаги кутилмаган саргузашт: йўлини йўқотган 17 кишига ёрдам берилди

Фуқаролар яшаш манзилларига соғ-саломат етказилган.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кореядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев юртдошлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеулга келди

Ўзбекистон Президентини Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

custom img

Президент топшириғи билан подполковник Дилноза Реджабовага полковник унвони берилди

У ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматида етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритади.

custom img

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида ҳам иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонига ҳужумдан хавотир билдирди

Вазирлик тинч аҳоли, фуқаролик ва энергетика инфратузилмаси объектларига қарши куч ишлатилишини ҳамда Яқин Шарқ давлатлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни кескин қоралади.

custom img

Ноқонуний диний таълим ва гиёҳвандлик: собиқ имом-хатиб 3,5 йилга қамалди

Собиқ имом-хатиб 5 нафар вояга етмаганга ноқонуний диний таълим бергани ва гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилгани учун 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

custom img

Дарс ўрнига жанжал: текширув бошланди

Қаршидаги мактабда ўқувчилар жанжали юзасидан суриштирув бошланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"