Ўзбекистон

"Энг яхши туризм қишлоғи" аниқланди

Айни вақтда Самарқанд шаҳрида UNWTO Бош Ассамблеяси ўтказилмоқда.

"Энг яхши туризм қишлоғи" аниқланди

 

Самарқандда ўтказилаётган UNWTO Бош Ассамблеяси доирасида "Энг яхши туризм қишлоқлари" номинацияси бўйича тақдирлаш маросими ўтказилди.

 

Унда Навоий вилоятининг Сентоб қишлоғи ғолиб деб топилди. У энди Марказий Осиёдаги UNWTO рўйхатига кирган иккита туризм қишлоғидан бири ҳисобланади.

 

UNWTO ҳар йили иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан барқарор ривожланаётган, шунингдек, маҳаллий қадриятлар ва анъаналарни сақлаб қолиб, тарғиб қилиб келаётган энг яхши қишлоқ туризм қишлоғини аниқлайди.

 

— Қишлоғимиз аҳли азалдан чорвачилик, боғдорчилик, деҳқончилик билан шуғулланган, — дейди "Сентоб" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мурод Мирзаев. — Бугунги кунда туризм фаолияти ҳам қўшилди ва қисқа даврда бу соҳа аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш учун катта имконият экани намоён бўлди. Ҳозирда қишлоғимиздаги 2300 аҳолининг аксарияти шу соҳада янги барпо этилаётган оилавий меҳмон уйлари ва туризм хизматлари кўрсатиш тармоқларида ишлаяпти. Ҳатто ишлаш мақсадида хорижга кетган мигрантларимиз ҳам юртимизга қайтиб ишлаб топган даромадига оилавий меҳмон уйи ёки бошқа турдаги туризм хизмати кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиб, ўзи ва оиласининг бандлигини таъминлашга ҳисса қўшяпти. Қишлоғимизнинг сайёҳлик салоҳияти халқаро миқёсда эътироф этилиши бу йўналишдаги ишларимиз ривожига туртки бўлади. Бу имкониятдан унумли фойдаланиб, юртимизнинг туризм салоҳиятини янада юксалтиришга ўз улушимизни қўшамиз.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.