Ўзбекистон

Жиззахлик фермер пиёз етиштириш бўйича рекорд ўрнатди

У гектаридан 150 тоннагача ҳосил олган.

Жиззахлик фермер пиёз етиштириш бўйича рекорд ўрнатди

 

Бугунги кунда дунёда 4.5 миллион гектар майдонга пиёз экилиши натижасида 92,1 миллион тонна маҳсулот етиштирилмоқда. Ўртача ҳосилдорлик эса, гектаридан 19,3 тоннани ташкил этмоқда.

 

Дунё миқёсида пиёз етиштириш бўйича Хитой, Ҳиндистон, АҚШ, Эрон давлатлари етакчи ўринни эгаллайди.

 

Ўзбекистонда ҳам пиёзни янги серҳосил ва турли муддатларда етиштиришга мос навларини яратиш, уруғидан, кўчатидан ҳамда нўшидан етиштиришда такомиллашган технологияларни, хусусан, сув тежовчи технологиялар — томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш тизимини қўллаш орқали ҳозирги кунда бир қатор фермерларимиз пиёздан яхши ҳосил олишмоқда.

 

Биргина, Жиззах вилояти, Зомин тумани, Чорвадор ҚФЙ ҳудудидаги "Жилғалисой шабадаси" фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Мирзаев жорий йилда тик қудуқ қазиб, ўз далаларига томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш натижасида, фермер хўжалиги далаларида ўзи етиштирган маҳаллий пиёз уруғларини экиб, рекорд даражада пиёз етиштиришга эришди. Ҳосил, ҳар гектар майдондан 150 тоннани ташкил этиб, бу борада янги рекорд ўрнатилди.

 

"Бу йилги натижа билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ, кейинги йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий тадқиқот институтлари олимлари билан биргаликда гектаридан 160 тонна ҳосил олишни режа қилганмиз. Худо хоҳласа, кейинги 3 йилда ҳосилни янада кўпайтириб гектаридан 200 тоннагача ҳосил олишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз", – дейди, ўз ютуғидан мамнун бўлган фермер, Бахтиёр Мирзаев.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.