Жаҳон

Ғазога ёрдам олиб келган юк машиналари Рафаҳ постида текширилмоқда

Исроил тахминан 3 минг тонналик ёрдам олиб кетаётган 200 дан ортиқ юк машиналарини бир неча кундан бери Ғазога киритмаяпти.

Ғазога ёрдам олиб келган юк машиналари Рафаҳ постида текширилмоқда

 

Мисрдан Ғазога борадиган Рафаҳ чегара пунктида фаластинликлар учун ёрдам олиб кетаётган юк машиналари текширувдан ўтишда давом этмоқда.

 

Текшириш вақт талаб этади ва вазият анча таранг.

 

Исроил танки юк машиналари текширилаётган пайтда Рафаҳ яқинида жойлашган Миср чегараси минорасини тасодифан ўққа тутди.

 

Таъкидланишича, фаластинликлар учун ёрдамнинг биринчи партияси жуда кичик ва Ғазо секторининг оғир шароитларга дуч келган икки миллиондан ортиқ аҳолисига ёрдам бера олмайди.

 

AFP хабарига кўра, якшанба куни Рафаҳ чегара пунктига 19 га яқин юк машинаси, шанба куни эса инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган 20 та машина Ғазога кириб келган.

 

Шу билан бирга, БМТ маълумотларига кўра, Ғазо аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун кунига камида 100 юк машинасида ёрдам керак.

 

21 октябрь куни Миср-Ғазо чегарасидаги Рафаҳ ўтиш жойи очилиб, Исроил қамалидаги Ғазо секторига 20 та юк машинасида ёрдам кириб келди. Гуманитар ёрдам таркибида зарур бўлган дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари бор. Экспертлар бу ёрдам жуда озлигини ҳамда ҳудуд учун ёқилғи ҳам зарурлигини айтмоқда.

 

Очиқ осмон остида қамалда бўлган фаластинликлар учун бу зарур, шу билан бирга жуда оз миқдордаги ёрдам ҳисобланади. Маълумотларга кўра, Исроил тахминан 3 минг тонналик ёрдам олиб кетаётган 200 дан ортиқ юк машиналарини бир неча кундан бери Ғазога киритмай турибди.

 

Ғазога бу тўқнашув бошланишидан олдин кунига 100 га яқин юк машинасида ёрдам олиб келинган. Бугунги инқироз вақтидаги ушбу 20 та юк машинаси эса денгиздан бир томчи холос.

 

Халқаро ташкилотлар ва экспертлар ҳам ушбу кичик ёрдам карвони Ғазодаги вазиятни ўзгартирмаслигини айтган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Ғазога ёрдам олиб келган юк машиналари Рафаҳ постида текширилмоқда | Zamon.uz