Ўзбекистон

Ўзбекистон Қирғизистонга ҳарбий вертолёт совға қилди

Вертолёт мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига топширилган.

Ўзбекистон Қирғизистонга ҳарбий вертолёт совға қилди

 

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари томонидан 2021 йилда эришилган келишувга мувофиқ, Ўзбекистон Қирғизистонга беғараз инсонпарварлик ёрдами сифатида МИ-8МТВ ҳарбий вертолётини тақдим қилди.

 

Бу ҳақда Қирғиз Республикаси етакчиси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

 

Садир Жапаровнинг билдиришича, вертолёт мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига топширилган.

 

Шунингдек, Қирғизистон ҳарбий вертолёт паркидаги худди шундай вертолётлардан бири тўлиқ таъмирлаш учун Чирчиқдаги авиатаъмирлаш заводига ҳам топширилган ва ушбу ҳарбий техника Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳисобидан тўлиқ таъмирланиб, қўшни давлат мутахассисларига топширилган.

 

"Яқинда Ўзбекистоннинг тегишли тузилмалари вертолётимиз тўлиқ таъмирлангани ҳақида хабар берди. Тармоқ вазирлигимиз мутахассислари уни "Чирчиқ-Ўш", "Ўш-Бишкек" йўналиши бўйича олиб келиб, фойдаланишга топширдилар", – дейди Садир Жапаров мазкур тадбирлар Шавкат Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлови билан амалга оширилганини таъкидлаб.

 

Жапаров, ўз ўрнида, Ўзбекистон етакчисига ўз миннатдорчилгини билдириб ўтган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"