Иқтисодиёт

Мирзиёев Исроил — Фаластин масаласида оқилона муросага келишга чақирди

Давлат раҳбари, шунингдек, ИҲТ саммитида афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни кўпайтириш, ушбу мамлакатдаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жамоавий масъулият ва мақбул механизмлар асосида ҳал этишга масаласига алоҳида тўхталди.

Мирзиёев Исроил — Фаластин масаласида оқилона муросага келишга чақирди

 

Давлат раҳбари, шунингдек, ИҲТ саммитида афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни кўпайтириш, ушбу мамлакатдаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жамоавий масъулият ва мақбул механизмлар асосида ҳал этишга масаласига алоҳида тўхталди.

 

"Глобал тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган Яқин Шарқдаги Фаластин-Исроил уруши барчамизда катта ташвиш уйғотмоқда. Минг афсуски, бу қонли низо оқибатида аввало, тинч аҳоли вакиллари, айниқса, аёллар, болалар ва кексалар кўплаб қурбон бўлмоқда. Урушнинг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олмоқда.

 

Қарама-қаршиликнинг кенг кўламли низога айланиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз.

 

Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни, ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз.

 

Шунингдек, бугунги саммит Ташкилотимиз аъзоларидан бири бўлган Афғонистон иштирокисиз ўтаётганига диққатингизни қаратмоқчиман.

 

Асрлар давомида бизга ён қўшни бўлган кўпмиллатли Афғонистон халқини бугунги мураккаб муаммолари қаршисида ёлғиз қолдириб бўлмайди. Ушбу мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига фаол жалб этиш барқарор тараққиётимизнинг ажралмас ва зарурий шартидир.

 

Барчангизни афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни кўпайтиришга, ушбу мамлакатдаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жамоавий масъулият ва мақбул механизмлар асосида ҳал этишга чақираман", — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Эслатиб ўтамиз, айни дақиқаларда Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 16-саммити бўлиб ўтмоқда.  

 

Саммитда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Иброҳим Раиси, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Туркия Президенти Режеп Таййиб Эрдоған, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ва ИҲТ Бош котиби Хусрав Нозири иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

custom img

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистонда мигрантлар юборадиган пул миқдори 433 миллион долларга ошди

Shuningdek, hisobot davrida mamlakatdan xorijga 604 million dollar miqdorida valyuta mablag‘lari chiqarilgan.

custom img

Хитой иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтоладими?

ХВЖ Хитой АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтишини прогноз қилган эди. Лекин бугунги кунга келиб икки мамлакат иқтисодиёти ўртасидаги фарқ кенгайиб бормоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг “Shinhan Bank”и Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Банк 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг молиявий регуляторларига ариза топшириб, келаси йилнинг ўзидаёқ фаолият бошлашни мақсад қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"