Россия Қозоғистонда биринчи атом электр станциясини қуради
Бу ҳақда Путин Қозоғистонга ташрифи доирасида айтиб ўтди.

Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистонга келди.
Қозоғистон Президенти сайтида таъкидланганидек, ташриф чоғида икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар ўтказиш режалаштирилган, унда Қозоғистон-Россия стратегик шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Путин мамлакатга ташрифи арафасида Россия Федерацияси Қозоғистонда биринчи атом электр станциясини қуришга тайёрлигини айтди. Қосим-Жомарт Тоқаев эса буни тасдиқлади.
“Маълумки, Қозоғистон Республикаси раҳбарияти ўз ҳудудида атом электр станциясини қуриш масаласини кўриб чиқмоқда. Агар ушбу лойиҳани амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинса, «Росатом» давлат корпорацияси энг илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда тегишли лойиҳани ишлаб чиқишга тайёр. Атом электр станцияси “мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кучли туртки беради”, — деди Тоқаев.







