Иқтисодиёт

QIWI Uzbekistan иловаси 18 декабрдан ишламайди

Компания фойдаланувчилардан Uzcard ва HUMO карталарига пул ўтказиб олишини сўради.

QIWI Uzbekistan иловаси 18 декабрдан ишламайди

 

Россиянинг QIWI тўлов тизими 18 декабрдан QIWI Uzbekistan иловасини ёпади. Бу ҳақда хизмат сайтида маълумот берилди.

 

Агар ҳамён ҳисобида пул қолган бўлса, компания 18 декабргача илова орқали Uzcard ва HUMO банк картасига пул чиқариб олишни, шунингдек, ҳар қандай хизматлар — коммунал, уяли алоқа ва бошқалар учун тўлов қилиш мумкинлигини сўради.

 

16 ноябрдан бошлаб электон пулларни сақлаш хизмати учун ҳар куни — 75 минг сўм комиссия олинади.

 

«Бу зарурий чора, чунки QIWI Uzbekistan иловаси ёпиляпти ва биз мижозларимизнинг пулларини ушлаб тура олмаймиз. Илтимос, пулларингизни тезроқ чиқариб олинг», — дейилади хабарда.

 

Ўзбекистон Марказий банки томонидан барча халқаро пул ўтказмалари учун тўлов тизимларига чеклов ўрнатилгани сабабли Ўзбекистондаги ҳамёндан бошқа давлатдаги ҳамёнига пул ўтказишнинг иложи бўлмайди.

 

Компаниянинг билдиришича, ҳозир Ўзбекистонда электрон ҳамённинг функционаллари анча чекланган — фақат маҳаллий хизматлар учун тўловлар ва маҳаллий банкларнинг карталарига ўтказмаларни амалга ошириш мумкин. Шу билан бирга, деярли 90 фоиз фойдаланувчилар ҳамёндан махсус хорижий хизматлар ва халқаро пул ўтказмалари учун тўловларни амалга ошириш учун фойдаланган.

 

«Ўзбекистон Марказий банки томонидан барча тўлов тизимларига ўрнатилган чекловлар туфайли ушбу хизматлар ҳозирда мавжуд эмас. Шунинг учун биз иловани ёпишга қарор қилдик», — дея қайд этди QIWI.

 

Хизматлар энди ягона QIWI иловасида мавжуд бўлади. Рубль ёки тенгеда янги ҳамён яратиш учун сизга фақат ўзбек телефон рақами керак бўлади. Агар сизда бирон бир савол бўлса, хизмат Telegram орқали боғланишингизни сўради.

custom img

Ўзбекистон ҳукумати кимдан қанча қарз?

Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил давомида 6,6 млрд долларга ошиб, 46,8 миллиард АҚШ доллардан ошди. Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 31,9 фоизга қисқарди. Ташқи қарзнинг тенг ярми бюджет тақчиллигини молиялаштиришга сафланган. Бир қарашда бу рақам ваҳимали кўринади. Одамлар орасида ва ижтимоий тармоқларда мамлакат қарзга ботгани ёки Хитойнинг “қарз тузоғига” тушиб қолгани ҳақидаги хавотирлар тез-тез қулоққа чалинади. Аммо бу рақамларга ҳис-ҳаяжон билан эмас, балки қатъий иқтисодий нуқтайи назардан қарасак, манзара бутунлай бошқача эканини кўрамиз.

custom img

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

Кумуш нархининг кескин кўтарилиши инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

custom img

Доллар ўсмоқда, аммо қадрсизланмоқда

Ноябрь ойида Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий пул ўтказмалари қарийб 400 млн долларга қисқарган.

custom img

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

Тожикистон 2026 йил биринчи чорагида Марказий Осиё Бирлаштирилган энергетика тизимига тўлиқ ўтилиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон денгиз орқали юк ташиш учун Озарбайжон ва Туркманистондан паром кемаларини харид қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Доллар индекси сўнгги уч йил ичидаги энг паст даражага тушган эди.

custom img

Apple компанияси ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиради

Қарор Трампнинг савдо сиёсати билан боғлиқ.

custom img

1 майдан халқаро савдо майдончаларида харидлар камаяди

Қонун шахсий эҳтиёжлар ва тижорат мақсадида товар олиб кирувчиларга қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"