Нетаняху: Исроил сулҳ муддати тугаганидан кейин ўт очишдан тўхтамайди
Исроил ҳукумати жангларда вақти-вақти билан пауза қилиш ва Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларни озод қилиш эвазига исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича ҲАМАС билан келишув лойиҳаси бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Исроил ҳукумати жангларда вақти-вақти билан пауза қилиш ва Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларни озод қилиш эвазига исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича ҲАМАС билан келишув лойиҳаси бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Исроил ҳукуматининг якуний қарори ҳақида ҳеч қандай янгилик бўлмаса-да, учрашув бошида қуйидагилар қайд этилди:
Бош вазир Бенямин Нетаняху вазирларга бу қарор (келишувни тасдиқлаш) мураккаб, аммо муҳим ва фойдали бўлиб, гаровга олинганларни озод қилиш имконини беришини ва шу билан бирга Исроилнинг ҲАМАСни йўқ қилиш ниятларига тўсқинлик қилмаслигини айтди.
Исроил матбуоти Нетаняхудан иқтибос келтиради: "Биз сулҳ ўтганидан кейин ўт очишдан тўхтамаймиз".
Мухолифат етакчиси Бенни Ганц (у 7 октябрдан кейин бошқа мухолифлар билан бирга Миллий келишув ҳукуматига қўшилган) Ҳамас билан келишувга эришиш қарорини “инсоний жиҳатдан қийин ва оғриқли, аммо тўғри” деб атади.
Мудофаа вазири Йоав Галлантнинг айтишича, келишув амалга оширилгач, Исроил армияси ҲАМАСга босим ўтказишда давом этади ва уни яна ён босишга мажбур қилади. Нетаняху шунингдек, Исроилнинг барча хавфсизлик кучлари раҳбарлари келишув тарафдори эканини таъкидлади.
Шундай қилиб, "уруш кабинети"нинг барча аъзолари — Нетаняху, Ганц ва Галлант дастлаб келишувни ўзаро муҳокама қилиб, ҳукуматнинг қолган аъзоларини унга овоз беришга чақирди.







