Тошкентдаги машҳур лавашхона фаолияти тўхтатилмоқда
Унинг фаолияти устидан судга даъво аризаси киритилган.

Тошкентда "Оқтепа лаваш"нинг фаолияти вақтинчаликка тўхтатиб қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, "Оқтепа лаваш" оммавий овқатланиш шохобчаси Ўзбекистон Республикаси "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 15, 24, 25, 41-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Экологик экспертиза тўғрисида"ги Қонуннинг 11,13, 21-моддаси талабларини қўпол равишда бузганлиги сабабли, вақтинчаликка, Давлат экологик экспертиза хулосасини олгунга қадар фаолиятини тўхтатиш бўйича Тошкент шаҳар Туманлараро Иқтисодий Судига даво аризаси киритилган.







