Ўзбекистон

Навоий вилояти ҳокими ёшларга нималарни ваъда қилди?

Нормат Турсунов “Ёшлар маркази”да вилоятдаги ёшлар билан учрашди.

Навоий вилояти ҳокими ёшларга нималарни ваъда қилди?

 

Йил сўнггида барча вазир ҳамда ҳокимлар, раҳбар лавозимдагилар жойларда юрт келажаги бўлган ёшлар билан юзма-юз учрашишмоқда. Улар билан турли мавзуларда фикрлашиб, ҳамсуҳбат бўлишмоқда. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавобларни, муаммоларига ечимларни, орзу-ниятларига етиш йўлидаги йўл-йўриқларни ана шундай учрашувлардан излашмоқда. Навоий вилоят ҳокими Нормат Турсунов ҳам Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да навоийлик ёшлар билан учрашди.

 

Навоий вилоятида 2024 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда бир неча лойиҳа ва танловлар, спорт мусобақалари ўтказилади.

 

Хусусан, келгуси йилда вилоятда “Ҳоким кубоги” учун эркаклар ва аёллар ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилади.

 

Маданият ва санъат йўналишида иқтидор ва истеъдод эгаларини кашф этиш мақсадида “Navoiy-stars” (Навоий-старс) танлови ташкил этилади. Бу лойиҳа 2024 йил давомида ўтказилади ҳамда йил якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, тақдирланадилар.

 

2024 йилда вилоятда ёшларни хорижий тилларга қизиқтириш мақсадида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган халқаро имтиҳон тизимларида (Аелтс, тойфель, гмат, грэ, ва Б.) юқори (7,5 ва ундан юқори) натижага эришган 3-4 курс талабалари томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг хорижий тилларни ўрганиш учун қўшган ҳиссаси учун ҳар йили 30 нафар фидойи талабаларни “Вилоят ҳокими стипендияси” билан рағбатлантирилади. Бу рағбатлантириш алоҳида низом асосида ташкил этилади.

 

Маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спортга кенг жалб этиш мақсадида мактабдан ташқари бўш вақтларда умумтаълим мактаблари спорт залларидан самарали фойдаланиб, ёшларни кенг жалб этиб, юқори натижаларни қўлга киритган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига “ойлик маошининг 50 фоизи” миқдорида “Ҳоким устамаси” жорий этилади.

 

2024 йилда фидойилик кўрсатган, ички ишлар органлари билан рейдларда юриб, жиноятчиликни олдини олишга ўз ҳиссасини қўшган, жамоатчилик асосида “Қизил” ва “Сариқ” маҳаллалардаги “Жасорат” ва “Қалқон” клубларига аъзо бўлган ёшларни кўрсатган натижаларига қараб ҳар чоракда рағбатлантириб борилади.

 

Вилоятдаги ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида 2024 йилда “Заковат лигаси” ташкил этилади ҳамда “Лига” жараёнларида ғолиб бўлган жамоалар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

Вилоятдаги ёшларнинг бўш вақтингизни мазмунли ташкил этиш, илм-фан, айниқса, китобхонликка бўлган қизиқишларингизни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Навоий шаҳрида барча қулайликларга эга, имконияти чекланган ёшлар ҳам фойдаланиши мумкин бўлган замонавий кутубхона барпо этилади.

 

Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида етарли шарт-шароитларга эга бўлган

 

1 тадан жами 11 та намунавий универсал спорт майдончалари ҳамда Қизилтепа тумани “Тошмасжид” маҳалласида спортзал барпо этилади;

 

Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Навбаҳор туманида “Ёшлар маркази” ташкил этилади.

 

Бошқа шаҳар ва туманларда ҳам босқичма-босқич ташкил этиб борилади.

 

custom img

Жорий йилнинг октябридан Тошкент ва атрофида янги иссиқхоналар ташкил этиш чекланади

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 2030 йилгача 28 та ботаника ва дендрология боғи ташкил этилади.

custom img

Ўзбекистонликлар АҚШда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилади

Ўртача ойлик миқдори 3500 долларни ташкил қилади.

custom img

“Тожикистон маданияти ва киноси кунлари” тадбири доирасида уч авлод учрашуви ўтказилди

23–29 март кунлари маданият кунлари доирасида ўзбек ва тожик санъат усталарининг “Дўстлик кечаси” номли гала-концерт дастури бўлиб ўтади.

custom img

Тошкентдаги Мингбулоқ кўчасининг бир қисми ёпилади

24 мартдан 31 мартга қадар Мирзо Улуғбек туманидаги Мингбулоқ ва Шукур Бурхонов кўчаларида ер ости кабель тармоқларини тортиш ишлари олиб борилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида юк машинаси ағдарилиб кетди

Ҳодиса натижасида автомобилга ортилган барча юк йўлнинг қатнов қисмига сочилиб кетган.

custom img

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Улар қарздор фуқародан ижро ишини тугатиш эвазига пул олган ва ундирувчи фуқарони алдаган.

custom img

Туркиянинг Ҳатай вилояти делегацияси Урганч шаҳрига борди

Ҳатай вилояти аҳолиси Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюрган.

custom img

Тошкентдан Дубайга йўналтирилган рейслар бекор қилинди

Йўловчилар исталган кейинги рейсга бепул чиптани қайта расмийлаштириши ёки пулини тўлиқ қайтариб олиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"