Ўзбекистон

Президент саноат соҳасидаги камчиликларни танқид қилди

Мирзиёев ҳудудларда электротехника, кимё ва фармасевтика тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент саноат соҳасидаги камчиликларни танқид қилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни ҳудудларда электротехника, кимё ва фармасевтика тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

 

Саноатдаги таркибий ўзгаришлар ва шароитлар натижасида сўнгги беш йилда ушбу учта тармоқда ишлаб чиқариш 2,6 баробар ошган, уларнинг саноатдаги улуши 7 фоизга етган. Шунингдек, 231 турдаги янги маҳсулотлар ўзлаштирилиб, экспорт 1,6 миллиард долларни ташкил этган.

 

Жорий йилнинг ўзида электротехникада 163 миллион долларлик 39 та, кимё саноатида 70 миллион долларлик 17 та ва фармасевтикада 87 миллион долларлик 57 та корхона ишга тушди.

 

 

Шу билан бирга, бу тармоқларда фойдаланилмаган имкониятлар ҳали кўп. Ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш электротехникада 50 фоизга, кимё саноатида 40 фоизга, фармасевтикада 18 фоизга ҳам етмайди.

 

Ҳудудларда ташкил қилинган зоналардан ҳамда саноат кооперацияси имкониятларидан етарлича фойдаланилмаяпти. 116 та корхонага олиб келинган 85 миллион долларлик саноат ускунаси ишга тушмасдан турибди. 727 та корхона тўлиқ қувватда ишламаяпти.

 

Йиғилишда шу каби камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, долзарб вазифалар белгиланди.

 

– Ҳокимликлар саноат тармоқлари билан узвий боғлиқликда ишлаб, ҳудудларда иқтисодиётни диверсификация қилиши, лойиҳаларни кўпайтириши зарур. Шундагина жойларда иқтисодий ўсиш, иш ўрни, бюджетга тушум бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Келгуси йилда мазкур 3 тармоқда 12 миллиард 700 миллион долларлик 24 та йирик лойиҳа бошланиши қайд этилди. «Навоиязот»да поливинилхлорид ва Қўнғиротда кальцийланган сода қувватларини кенгайтириш, Қоракўлда метанолдан олефин олиш, Самарқандда маиший техника ва автомобиллар учун металл листлар ишлаб чиқариш лойиҳалари шулар жумласидандир.

 

 

Давлатимиз раҳбари бу лойиҳаларга керак бўладиган қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб беришга маҳаллий корхоналарни жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

 

Шунингдек, тармоқ ва ҳудудлар биргаликда ишлаб, электротехникада 2,1 миллиард долларлик 190 та, кимё саноатида 3,8 миллиард долларлик 139 та, фармасевтикада 1,5 миллиард долларлик 110 та ўрта ва кичик лойиҳаларни шакллантирган. Йиғилишда Президент уларнинг қуввати, яратилажак маҳсулотлар тури ва иш ўрнига эътибор қаратиб, лойиҳаларни жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.