Ўзбекистон

Тошкентда болага тан жароҳати етказган тарбиячига жиноят иши очилди

У 2 ёшли болага қўпол ҳаракат қилгани оқибатида тан жароҳати етказган.

Тошкентда болага тан жароҳати етказган тарбиячига жиноят иши очилди

 

Тошкент шаҳри, Яккасарой туманидаги "Kids dream baby house" мактабгача таълим муассасасида энага ёрдамчиси бўлиб ишлайдиган аёлга жиноят иши очилди. У 2 ёшли болага қўпол ҳаракат қилгани оқибатида тан жароҳати етказган. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди. 

 

Қайд қилинишича, ҳодиса 17 ноябрь куни юз берган. Энага ёрдамчиси К.Ғ. каравотда ўтирган боланинг қўлидан тортиб, қўпол тарзда кўтарган. 18 декабр куни берилган тиббий экспертиза хулосасига кўра, боланинг қўли чиқиб кетган ва ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган. 

 

 

Омбудсман хабарига кўра, энага ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 116-моддаси 1-қисми (Шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

custom img

Ўзбекистонга саёҳатларга қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group

Ўзбекистонга саёҳатни бронь қилган сайёҳлар сони ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 45,6 фоизга, харид қилинган авиачипталар сони 23 фоизга ошди.

custom img

Президент ҳокимларга гўшт импорти бўйича аниқ режа тузишни топширди

Гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади.

custom img

Тадбиркорлар учун жарималар ва тўловлар камайтирилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев назорат қилувчи органларга тадбиркорларга камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлаб, жарималар, тўловлар ва йиғимларни қисқартириш бўйича топшириқ берди.

custom img

Тошкентда Бўзсув каналида бир киши чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Марҳумнинг жасади чўкиб кетганидан қарийб беш соат ўтиб топилди.

custom img

Тошкентдаги “Мовий гумбазлар” кафеси дастлабки қиёфасига қайтарилади

Маданий мерос агентлиги биринчи ўринбосари “Мовий гумбазлар” кафеси муаллифи — таниқли меъмор Вил Муратов билан биргаликда маданий мерос объектини кўздан кечирди.

custom img

ОАВда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун “Атиргул – 2026” танлови эълон қилинди

Танловга номзодлар бўйича тавсияномалар 2026 йилнинг 20 июлидан 20 августигача қабул қилинади. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида эълон қилинади.

custom img

Беларусдаги Ўзбекистон элчиси лавозимидан озод этилди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев қатор давлатлардаги элчилар фаолияти танқид қилди.

custom img

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан озод этилди

Президент солиқ тушумларини ошириш бўйича суст ишлаётган ҳудудлар фаолиятини танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"