Жаҳон

FT: Россия ҳали ҳам радиоэлектрон урушда Украинани мағлуб этяпти

Хусусан, Ғарбнинг HIMARS ракеталарини уриб туширмоқда.

FT: Россия ҳали ҳам радиоэлектрон урушда Украинани мағлуб этяпти

 

The Financial Times газетасининг ёзишича, Россия ҳарбийлари радиоэлектрон уруш тизимларидан фойдаланишда ҳамон устунликка эга ва улардан муваффақиятли фойдаланмоқда. Жумладан, Ғарбнинг HIMARS тизимларидан учирилган кўплаб ракеталарни уриб туширишда радиоэлектрон тизимлардан фаол фойдаланилмоқда. Бу ҳақда нашр Украина ва Ғарб экспертларининг фикрига таяниб ёзмоқда.

 

Мақолада таъкидланишича, ҳар икки томон ҳам радиоэлектрон уруш тизимларини ишлаб чиқишга катта маблағ сарфлаб келади, бироқ Москва бу ишни яхшироқ бажаряпти. Бунинг сабаби сифатида Россиянинг ушбу турдаги тизимларга Украинага кенг миқёсли босқин бошланишидан олдин ҳам эътибор қаратгани келтирилмоқда.

 

FT журналистлари, шунингдек, Украина Қуролли кучлари Бош штабида электрон ва кибер уруш учун масъул полковник Иван Павленко билан ҳам суҳбатлашган.

 

Павленконинг сўзларига кўра, Россия радиоэлектрон уруш тизимларидан Украинанинг HIMARS ракеталари ва Excalibur артиллерия снарядлари каби аниқ қуролларни йўқотиш учун ҳам фойдаланади. Шунингдек, Москва ушбу тизим ёрдамида Украина армиясини чалғитиб, ўзининг жойлашувини билдирувчи сохта нишонлар яратмоқда ва шунинг ортидан Украинанинг ҳаво мудофааси жойлашувини аниқламоқда.

 

Ўз навбатида, Украина ҳам ўзининг радиоэлектрон уруш тизимларини ишлаб чиқаришни кўпайтиряпти ва Ғарбдан бундай жиҳозларни етказиб беришда ёрдам беришни сўрайди, деб ёзади нашр.

 

Хусусан, украиналик ҳарбийлар тез орада Украина Қуролли кучларида фойдаланиши режалаштирилаётган F-16 қирувчи самолётлари замонавий радиоэлектрон уруш тизимлари билан жиҳозланишини таъкидламоқда.

 

Киев, шунингдек, ўз операцияларини амалга ошириш учун Россия радиоэлектрон уруш тизимларининг айрим заиф томонларини топишга муваффақ бўлган. Украинанинг Россия ҳудудидаги нишонларга, шу жумладан Кремлга берилган муваффақиятли зарбалари шулар жумласидандир, дейилади мақолада.

 

Газета, шунингдек, Украина Қуролли кучлари Севастополда Россия Қора денгиз флоти кемаларига ҳужумлар пайтида душманнинг радиоэлектрон тизимларини чалғитишга муваффақ бўлганини қўшимча қилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

FT: Россия ҳали ҳам радиоэлектрон урушда Украинани мағлуб этяпти | Zamon.uz