Ўзбекистон

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +10 даражагача кўтарилади

Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +10 даражагача кўтарилади

 

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг шарқий ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +5...+10 даражадан, шимолда -2...- 3 даражадан юқори бўлмайди.

 

Эртага фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кўпчилик ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси -5....0 даражагача пасаяди, кундузи +3...+8 даражани, шимолда кечаси -13...- 8 даражани, кундузи 0...+5 даражани ташкил этади.

 

Якшанба куни мамлакат ҳудудида очиқ ва қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси -5...0 даража атрофида бўлиши сақланиб туради. Кундузи +7...+10 даражагача кўтарилади. Республика шимолида кечаси -10...-5 даражагача, кундузи +2...+7 даражагача бўлади. 20-21 январда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 m/s.gacha кучайиши мумкин.

 

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида ушбу кунларда қор кўчиши хавфи бор.

 

Пойтахтда бугун вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи +5...+7 даражадан юқори бўлмайди. Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги 3-8 м/с атрофида бўлади. Кечаси ҳаво ҳарорати -3...-1 даражагача пасаяди, кундузи +4...+7 даража атрофида бўлади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.