Ўзбекистон

Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Айни вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТ Навоий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда "Д.Қ." МЧЖ масъул шахслари қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун ушбу банк филиалидан ажратилган 800 млн сўм кредит эвазига ускуналарни тўлиқ олиб келмасдан, кредит маблағларини ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари аниқланган.

 

Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "У.А." хусусий корхонаси раҳбари K.Ш. ва бошқалар АТ “Халқ банки” Узун филиалидан айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ажратилган кредит маблағини мақсадсиз ишлатиб, жами 741,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.