Спорт

“Энди клуб ўз келажагини режалаштириши мумкин”

Клопп нега “Ливерпул”дан кетмоқчи?

“Энди клуб ўз келажагини режалаштириши мумкин”

 

Эҳтимол, Клопнинг инглиз клубидан кетиши йилнинг энг муҳим янгиликларидан бири бўлиши мумкин.

 

Биз мураббийнинг келажаги ҳақидаги гапларини тўлиқ таржима қилдик.

 

“Мавсум охирида клубни тарк этишга қарор қилдим. Кўпчилик буни биринчи марта эшитганда, ҳайратланарли туюлади. Лекин, мен буни тушунтира оламан. Менга бу клуб борасидаги ҳамма нарса ёқимли. Бу шаҳарни яхши кўраман. Мен мухлисларни, жамоани, барча ходимларни яхши кўраман. Менда энергия йўқ. Мен бу ишни қайта-қайта бажара олмайман. Ҳозир менда ҳеч қандай муаммо йўқ, лекин эртами-кечми буни эълон қилишим кераклигини билардим. Мен соғломман ташвишланадиган ҳеч нарса йўқ. Ноябрь ойида клубга қарор ҳақида айтгандим. Шу ўринда энди одамларга қандай иш билан шуғулланишимни бироз тушунтиришим керак. Мавсум бошланмоқда ва сиз кўп нарсаларни режалаштиряпсиз: раҳбарият билан ёзда бўлажак трансферлар, қаерга боришимиз мумкинлиги ва яна кўп нарсаларни муҳокама қилдик.

 

Ўтган мавсум жуда қийин бўлди. Балки, бошқа клубда бўлганимда мени ишдан олишарди, лекин бу ерда ундай бўлмади. Мен учун жамоани курашга қайтариш жуда муҳим эди. Бу ҳақда ўйлаганимда, менда шундай фикрлар пайдо бўлди: бу жамоада катта имкониятлар бор, бу ерда зўр футболчилар бор, lekin... Мен ўзим ҳақимда ўйлашни тўхтата олмадим. Бу ўзим хоҳлаган нарса эмас эди.

 

Бошқа вақтда мавсум охиригача ҳеч кимга ҳеч нарса демаган бўлардим. Мен ғалаба қозониб, кейин кетаётганимни эълон қилардим. Аммо, бизда бу мумкин эмас - бундай қарорларни сир сақлаб бўлмайди. Бунга кўп нарса таъсир қилди, айниқса менинг шахсий ҳолатим. Одамлар, жамоа, клуб - бу ҳақда ҳамма олдиндан билиши керак. Улар ниманидир режалаштиришлари керак, клубга вақт керак. Ишончим комилки, агар сиз бундай қарор қабул қилишингиз керак бўлса, буни олдиндан қилиш яхшироқдир. Агар кейинги мавсум сентябрда мен буни энди қила олмаслигимни тушунганимда, вазият анча ёмон бўларди. Шунинг учун, буни имкон қадар эрта қарор қилиш муҳим эди.

 

«Боруссия»да ҳам худди шундай ҳолат бўлган. Натижаларимиз фақат ўзимизга боғлиқ. Балки, бу эълондан кейин матбуот анжумани ўтказармиз, лекин кейин 100% мавсумга шўнғиб кетаман. Бизда курашадиган нарса бор. Мен ҳар доим айтганман ва айниқса ҳозир такрорлаш жуда муҳим: фақат мен туфайли ҳеч нарса содир бўлмайди. Биз бир-биримизни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз, мен шу ердаман. Ўйлайманки, мен бу қарорни анча олдин қабул қилган бўлсам ҳам, сўнгги ойларда ҳеч ким ҳеч қандай ўзгаришларни сезмаган.

 

Мен учун бу қийин эди. Лекин бу енгиллик бўлди. Мен ўзим учун марра чизиғини чиздим ва энди кейинги ўйинларга эътибор қаратишни хоҳлайман. Жамоани ўйинлардан чалғитишига ҳеч қандай йўл қўймайман. Умид қиламанки, бу содир бўлмайди. Ишончим комилки, футболчилар яхши ҳолатда бўлишади.

 

Клуб ишончли қўлларда ва келажаги порлоқ. Шу сабабдан ҳеч қандай энергиясиз бу ишларни қилишим адолатдан бўлмайди.

 

Менинг карерамга назар ташласангиз, буни имконсиз деб ўйлашингиз мумкин. Кичик клубдан Ливерпулга ўтиш - бу эртак. 

 

Йиллар давомида биз бошқарув тизими билан ақл бовар қилмайдиган муносабатлар ўрнатдик. Раҳбарият бу қарорни шунчаки қабул қилди. Ҳеч ким бундан хурсанд эмас эди, лекин мен ҳам бахтли эмасман.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.