АҚШда қадимий черков қулаб тушди
Воқеа Нью-Лондон шаҳрида содир бўлган.

АҚШнинг Коннектикут штатида 1850 йилда қурилган черков қулаб тушди. Воқеа Нью-Лондон шаҳрида рўй бериб, ҳудудга фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ва турли ускуналар жалб қилинган.
Ёрдам гуруҳлари вайроналар орасида қутқарув ишларини олиб боришди.
Маҳаллий ОАВ ҳодиса оқибатида шикастланганлар йўқлигини таъкидламоқда. Полициянинг хабар беришича, қулаш сабаблари номаълум, ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.







