Японияликлар бир ойда 1 200 дан ортиқ зилзилани бошдан кечирди
Жабрланганларнинг 73 фоизи 60 ёшдан ошганлар экани айтилмоқда.

Япониядаги кетма-кет зилзила қурбонлари сони 238 кишига етди.
Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, ўлимларнинг аксарияти (41%) оғир нарсалар томонидан эзилиш оқибатида юз берган. Одамлар 22% бўғилишдан, 14% ҳипотермиядан вафот этган. Жабрланганларнинг 73 фоизи 60 ёшдан ошганлар.
1 январдан бери Японияда 1200 дан ортиқ зилзила қайд этилган. Ой бошида содир бўлган энг кучли ер силкиниши магнитудаси 7,6 га етди. Шу сабабли 1 январь куни бутун ғарбий қирғоқ бўйлаб цунами хавфи эълон қилинди ва у 24 соат давомида ўз кучини сақлаб қолди. Табиий офат зонасида 38 мингдан ортиқ бино вайрон бўлган ёки қисман шикастланган. 1 мингдан ортиқ одам жароҳатланган.







