ҲАМАСнинг талабларини қабул қилмаймиз — Бинямин Нетаняҳу
Исроил томони аввалги келишувдагига ўхшаб қисқа муддатли ўт очишни тўхтатишга рози.

Исроил бош вазири ҲАМАСнинг асирлар ва гаровга олинганларни алмашиш учун ўт очишни тўхтатиш ва Исроил қўшинларини Ғазо секторидан олиб чиқиб кетиш ҳақидаги талабларини қабул қилмаслигини айтди.
Нетаняҳунинг сўзларига кўра, Исроил томони аввалги келишувдагига ўхшаб қисқа муддатли ўт очишни тўхтатишга рози.
Аввалроқ ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш ва Исроил қўшинларини анклавдан олиб чиқиб кетишга чақирган эди. Ҳания, шунингдек, Ғазо секторини тиклаш ва Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларни алмаштириш бўйича "жиддий" келишув тузиш зарурлиги ҳақида гапирди.
Қатар ТИВ вакили жума куни ҲАМАС Ғазо секторида Исроил билан сулҳ тузишга, гаровга олинганлар ва асирларни алмашишга розилик берганини хабар қилганди.







