Жаҳон

Қутқарувчилар изсиз ғойиб бўлган Россия Мудофаа вазирлигининг Ми-8 вертолёти парчаларини топди

Сув остидан экипаж аъзоларидан бирининг жасади чиқариб олинган.

Қутқарувчилар изсиз ғойиб бўлган Россия Мудофаа вазирлигининг Ми-8 вертолёти парчаларини топди

 

Қутқарувчилар Карелиядаги Онега кўли тубидан бир кун аввал ўқув машғулотлари чоғида ҳалокатга учраган Россия Мудофаа вазирлигининг Ми-8 вертолёти экипаж аъзоларидан бирининг жасадини топди. 

 

“Москва вақти билан соат 21:16 да ғаввослар ҳалок бўлган экипаждан биттасини сувдан чиқариб олишди. У вертолёт ичидан топилди”, — дейилади “Вконтакте” ижтимоий тармоғидаги хабарда.

 

Яна икки экипаж аъзоси ҳали топилмади. Ғаввослар Москва вақти билан соат 00:00гача ишлашда давом этади, шундан сўнг улар масофадан бошқариладиган робот ёрдамида кўл тубини текширади.

 

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шимоли-Ғарбий авиация-қутқарув марказининг Ми-8 вертолёти 4 февраль куни Карелиядаги Онега кўли устида ўқув парвозини амалга ошираётганда экипажнинг уч аъзоси билан алоқани узилганини маълум қилди. Вертолётнинг қолдиқлари қирғоқдан 11 км узоқликда, унинг қисмлари эса 40-50 м чуқурликдаги кўл тубидан топилган.

 

Аввалроқ Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ми-8 вертолёти ғойиб бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.