Жаҳон

Украинада Bayraktar дронларини ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди

Янги завод йилига тахминан 120 дона дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Украинада Bayraktar дронларини ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди

 

Туркиянинг Baykar компанияси Украинада дрон ишлаб чиқарувчи завод қурилишини бошлади. Компания ТВ2 ёки ТВ3 русумидаги Bayraktar дронларини ишлаб чиқаради. 

 

Бу ҳақда компания раҳбари Холуқ Байқар Саудия Арабистонидаги қурол-яроғ кўргазмаси чоғида Reuters агентлигига маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, завод Киев яқинида қурилмоқда. 

 

"Заводимиз қурилмоқда, уни якунлаш учун тахминан 12 ой вақт керак, кейин эса ички машиналар, ускуналар ва ташкилий тузилмага ўтамиз. Украинадаги завод катта, биз 500 га яқин одамни иш билан таъминлашни режалаштирмоқдамиз", — дея маълум қилди Байрактар Ар-Риёддаги Бутунжаҳон мудофаа кўргазмаси чоғида.

 

У шунингдек, самарадорлик йилига тахминан 120 донани ташкил этишини таъкидлади, аммо Украина заводида ишлаб чиқариш қайси (TB2 ёки TB3) дрон моделларига йўналтирилиши ҳали аниқ эмас.

 

Холуқ Байқар янги завод йилига тахминан 120 дона дрон ишлаб чиқара олишини таъкидлади. 

 

Давом этаётган уруш билан боғлиқ хавфсизлик муаммолари завод учун хавф туғдирадими, деган саволга у иш режа бўйича «тўлиқ олға кетаётганини» ва «ҳеч нарса» уларни тўхтата олмаслигини айтди.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Украинада Bayraktar дронларини ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди | Zamon.uz