Спорт

Тошкент халқаро марафонида иштирокчи давлатлар сони 32 тага етказилмоқда

Мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Тошкент халқаро марафонида иштирокчи давлатлар сони 32 тага етказилмоқда

 

21 апрель куни ўтадиган BYD – VI Тошкент халқаро марафони жорий йил пойтахтимизда ўтадиган йирик оммавий спорт тадбирларидан бири ҳисобланади. Бугун Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида мазкур мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

 

 

Унда Миллий Олимпия қўмитаси, Енгил атлетика бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси мутасаддилари ва ОАВ ходимлари қатнашди. Тадбирда сўз олган федерация раиси ўринбосари Камолиддин Усмонов бу каби оммавий спорт тадбирларини ўтказиш мамлакатимиз аҳолиси, хусусан, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этишини билдирди. Шундан сўнг федерация бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов ташкилий жараён, трасса, иштирокчи давлатлар, мукофот жамғармаси, рўйхатдан ўтиш тартиби ва шу каби асосий масалалар бўйича тақдимот ўтказди.

 

 

Унга кўра, VI Тошкент халқаро марафони мамлакатимизда ташкил этиладиган ягона World Athletics Label даражасидаги тадбир ҳисобланади. Бу гал иштирокчи давлатлар географияси кенгайиб, 32 мамлакатдан моҳир югурувчилар баҳс олиб бориши кутилмоқда. Дастурга кўра, пойгалар марафон (42 км, 195 метр), ярим марафон (21 км), шунингдек, 3 ва 10 км масофаларга югуриш йўналишларида ўтказилади. Қолаверса, унинг доирасида болалар учун “Kids Run” ва скандинавча юриш бўйича беллашувлар ҳам ташкил этилиши кутилмоқда. Яна бир аҳамиятли томони, бу йил соврин жамғармаси 720 миллион сўмга оширилмоқда.

custom img

Аббосбек Файзуллаев ЖЧ 1-турида бирйўла икки рекорд қайд этди

Файзуллаев турнирнинг биринчи туридаги энг тезкор ва XXI асрдаги ЖЧда бош билан гол урган энг паст бўйли футболчи бўлди.

custom img

Ўзбекистон – Португалия учрашувини марокашлик ҳакамлар бошқаради

Баҳснинг тўртинчи ва бешинчи расмий ҳакамлари сифатида ЖАР вакиллари фаолият олиб боради.

custom img

62 зарба ва бирорта гол йўқ: Туркия мундиалда анти-рекорд қайд этди

Туркия терма жамоасининг дастлабки икки ўйиндаги самарасизлиги Жаҳон чемпионати тарихида янги анти-рекорд сифатида қайд этилди.

custom img

ЖЧ-2026: Канада Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди

Қатар икки футболчисининг четлатилиши ортидан 9 киши билан ўйинни якунлаган.

custom img

Футболчиларимдан ғурурланаман — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Колумбияга қарши бўлган баҳсни тарихий ўйин деб атади.

custom img

Бир кунда 281 минг мухлис: ЖЧ-2026 рекорд даражадаги ташрифни қайд этди

Шимолий Америкада ўтказилган гуруҳ босқичи ўйинларини бир куннинг ўзида 281 минг мухлис стадионлардан кузатган.

custom img

ЖЧ-2026. Аргентина, Франция ва Норвегия мундиалдаги юришини ғалаба билан бошлади

Илк турда Килиан Мбаппе дубль, Лионел Месси хет-трик қайд этди. Норвегия эса Ироқ дарвозасига тўртта гол урди.

custom img

Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатида иштирок этмайди

Унинг ўрнига миллий терма жамоанинг якуний рўйхатига Русланбек Жиянов киритилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"