Жаҳон

Хитой таълим тизимига бир назар: Тартиб ва масъулият муваффақияти

Хитой маданий инқилоб (1966-1976)дан сўнг таълим тизимидаги ўзгаришлар сабаб қайта оёққа турди ва ҳайратланарли натижаларга эришди.

Хитой таълим тизимига бир назар: Тартиб ва масъулият муваффақияти

 

Хитой маданий инқилоб (1966-1976)дан сўнг таълим тизимидаги ўзгаришлар сабаб қайта оёққа турди ва ҳайратланарли натижаларга эришди. Инқилобдан бери орадан салкам ярим аср (47 йил) вақт ўтди, аммо мамлакатнинг дунёга бераётган сабоғи асрларга татигулик бўлмоқда. Бундан ярим аср аввал бутунлай ўзлигидан мосуво бўлган давлат қандай қилиб бугун энг илғор, етакчи мамлакатлар сафида? Балки ҳамма гап таълимдадир?

 

Мактабгача таълим

 

Хитойда мактабгача таълим тизими 1985-йилдаги таълим ислоҳотида белгиланган тамойиллар асосида ташкил этилган. Унга кўра, мактабгача таълим муассасаларини давлат корхоналари, ишлаб чиқариш гуруҳлари, шаҳар ҳокимиятлари, жамоалар ва ижтимоий гуруҳлар оталиққа олиши керак. Ҳукумат мактабгача таълимга ҳомийлик қилиш хусусий ва турли давлат ташкилотларининг ижтимоий хизматларидан бири эканини эълон қилди. Шунингдек, ўша йилги ислоҳотда мактабгача таълимни пуллик ташкил этиш ва педагог кадрлар тайёрлаш механизмини кучайтириш кўзда тутилган.

Хитойлик болалар одатда 3-6 ёшгача боғчага борадилар. Тарбиячилар албатта бошланғич таълим ўқитувчиси мақомига эга бўлиши лозим. Асосий эътибор боланинг ўйин ўйнаши ёки дам олишига эмас, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилади.

 

Бошланғич таълим

 

Олти ёшга тўлган болалар анъанавий тарзда бошланғич мактабга юборилади. Бироқ, Хитойнинг баъзи қишлоқ жойлари, чекка ҳудудларида болалар 7 ёшида ўқиш ва ёзишни ўрганишни бошлайдилар. Бошланғич таълим мамлакатнинг барча фуқаролари учун мажбурийдир. Ўқиш муддати – 6 йил. Дарслар асосан хитой тилида олиб борилади, аммо ҳудуддаги миллат хусусиятларидан келиб чиқиб, айрим мактаблар бошқа тилга ихтисослашади. Стандарт ўқув йили икки семестрдан иборат бўлиб, сентябрдан июлгача давом этади. Бошланғич синф ўқувчилари беш кун давомида хитой тили, математика, жамиятшунослик, табиатшунослик, жисмоний тарбия, мафкура ва ахлоқ, мусиқа, тасвирий санъат ҳамда меҳнат каба мажбурий фанларни ўрганадилар. Бошланғич таълим босқичида чет тилларини ўрганиш бола ва ота-она ихтиёрида қолади. 1990-йилгача бошланғич синф битирувчилари хитой тили ва математикадан имтиҳон топшириб, кейинги ўрта таълимга ўтишган. Ҳозирда бу қоида бекор қилинган.

Ўрта таълим (1-босқич)

 

Хитойнинг ўрта таълим тизими шартли равишда икки босқичдан иборат - қуйи (биринчи) ва юқори (иккинчи). Пастки босқич 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган уч йиллик ўқиш учун мўлжалланган ва мажбурий таълимнинг якуний босқичидир.

Ота-оналар олдида фарзандини ўрта мактабга бериш учун 3 та танов бор:

 

  • Компьютер базаси орқали – тасодифий юборилиш. Шу тарзда танланган муассасалар фақат стандарт таълим шароитларини кафолатлайди).
  • Мустақил танлов – ота-она ва бола эҳтиёжларини қондирадиган яхши инфратузилма ва хизматларга эга мактаб топиш имконини беради. Бироқ, бу ҳолда, қўшимча хизматлар туфайли таълим харажатлари ортади.
  • Йўлланма орқали – яшаш ҳудудига яқин жойдаги мактаб учун йўлланма транспорт харажатларини тежайди, лекин доим ҳам керакли таълим сифатини кафолатламайди.

 

Ўрта таълимнинг 1-босқичида (3 йил) хитойлик ўқувчилар камида 13 та асосий фанни ўрганади: хитой тили, математика, инглиз тили, физика, кимё, тарих, сиёсатшунослик, география, биология, информатика, мусиқа, чизмачилик, жисмоний тарбия. Ўқув йили охирида якуний имтиҳонга кириш учун барча фанлардан камида 60 балл тўплаш шарт. Ўртача 60 балл тўплай олмаган ўқувчилар иккинчи йилга қолдирилади. Одатда имтиҳон хитой тили, математика, физика, кимё, инглиз тили ва сиёсатшуносликдан олинади. Имтиҳондан муваффақиятли ўтиш ва сертификатга эга бўлиш Хитойдаги мажбурий таълим босқичини якунлайди. Кейинчалик, қўшимча ўрта таълимнинг юқори босқичига йўл очилади.

 

Ўрта таълим (2-босқич)

 

Юқори ўрта таълим даражасида (15–19 ёш) абитуриентларга таълимнинг 2 тури таклиф этилади: академик ёки касбий. Таълимнинг бу босқичи пулли ҳисобланиб, йиллик ўртача нарх 4-6 минг юань ()ни ташкил қилади.

Юклама шу қадар кўпки, ҳукумат томонидан дам олиш куни (шанба, якшанба) деб белгиланган икки кун ҳам эртадан-кечгача қўшимча дарслар ўтказилади.

 

Махсус таълим

 

Юқори ўрта мактаблар моҳиятан махсус таълим муассасаларидир. Бундай таълим масканлари битирувчиларининг аксарияти малакали мутахассислардир. Шу билан бирга, худди шу таълим даражаси олий таълим дастурлари доирасида ўқишни давом эттириш учун бошланғич майдондир. Хитой Таълим вазирлиги ўрта мактаб битирувчилари учун NCEE  (Иқтисодий таълим бўйича Америка миллий кенгаши) дастурларига ва мамлакатдаги исталган университетга кириш имкониятини яратди.

Хитойда махсус таълим ёши 35-40дан ошганлар, туғма нуқсони бўлганлар учун мўлжалланган бўлиб, улар учун махсус олий ва масофавий таълим мактаблари очилган.

 

Олий таълим тизими

 

Бугунги кунда Хитойда 2,5 мингга яқин олий ўқув юртлари мавжуд бўлиб, уларда 20 миллиондан ортиқ талаба, шу жумладан чет элликлар таҳсил олади. Анъанага кўра, олий таълим муассасаларига 18 ва ундан катта ёшдаги абитуриентлар қабул қилинади. Бунда абитуриент касб-ҳунар, техник, академик таълимни ёки олий таълимга тайёргарлик курсини тамомлаган бўлиши керак.

Хитой олий таълим тизими Россия моделига жуда ўхшаш. Дунёдаги бошқа олий таълим тизимлари сингари Хитой университетлари ҳам бакалаврлар, магистрлар ва фан докторларини тайёрлайди. Бакалавр таълим дастури 4 йил, магистратура 3 йил, докторантура 3-5 йил давом этади.  

Хитой олий таълим тизими турли типдаги бир қатор муассасалардан (университетлар ва коллежлар) иборат:

 

умумий ва техник;

ихтисослашган;

профессионал;

ҳарбий;

тиббий.

 

Хитой университетларида кириш имтиҳонлари жуда аёвсиз кечиши келгусида яхши кадрлар етиштириш, пучагини пучакка чиқариш билан изоҳланади. Аммо чет эллик талабалар учун айрим енгилликлар мавжуд.

Олий таълим тизими учун ўқув йили икки семестрга бўлинган. Биринчи семестр сентябрь ойининг бошида бошланиб, 20 ҳафта давом этса, иккинчи семестр февраль ойининг ўрталаридан то 20 ҳафтага чўзилади. Ёзги ва қишки таътилларни ҳисобга олмаганда, ўқишнинг бутун даври учун талабаларга 4 кун дам берилади: Янги йил (1 кун) ва Миллий байрам (3 кун).

 

Хитойда ўқиш қанчага тушади?

 

Хитойдаги олий ўқув юртларида ўқишнинг умумий қиймати рўйхатга олиш ва таълим тўловига бўлинади. Олий таълим даргоҳи тури ва обрўсига қараб, иккала миқдор ҳам фарқ қилиши мумкин. Аксарият ҳолларда рўйхатдан ўтиш тўлови 90-200 долларни, йиллик ўқиш тўлови эса 3300-9000 долларни ташкил қилади.

 

Табиийки, бу миқдорга яшаш харажатлари ҳам қўшилади. Талабалар учун Пекин, Шанхай, Гуанчжоу каби шаҳарларда яшаш нархи ойига тахминан 700–750 доллар, бошқа ҳудудларда эса 250-550 доллар атрофида ўзгариб туради.

 

Хитой таълим тизимидаги “+ ва -” лар

 

Хитой таълим тизимининг асосий мақсади талабаларни илмий асос билан таъминлаш, уларни келажак касбига тайёрлаш ва ижтимоий масъулият ҳиссини шакллантиришдан иборат. Бу тизим, шунингдек, меритократия, адолат ва тенглик каби бир қатор асосий тамойилларга эга.

Хитой таълим тизимининг асосий кучли томонларидан бири, бу – академик мукаммалликка урғу бериш ва муваффақиятли мутахассисларни етиштириб чиқаришдир. Олий таълим тизимининг асоси юқори рақобатга қурилганини кадрларнинг ўз илмий ва ижодий салоҳиятларини намоён эта олиш қобилиятини ҳам ривожлантиради, деб ижобий изоҳлайдилар.

Хитой таълим тизимининг салбий томонлари талабаша ўқув юкламасининг ҳаддан ортиқ кўплиги, доимий босим ва стрессда юриши, деярли дам олишга вақт ажратилмаслиги, танқидий фикрлаш ва таҳлилдан кўра ёд олиш тенденциясига асосланганлигида кўринади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Хитой ёшларидаги таълимга масъулият, тартибга риоя этиш ва биринчи бўлишга интилиш уларнинг ёшлигидан қон-қонига сингдирилган. Бу одат эндиликда фазилатга, фазилат эса характерга айланиб, бутун дунё хитой миллатининг қиёфасини Масъулият, Тартиб ва Ғалаба тимсолида кўра бошлади.

 

Севара Алижонова,

ЎзЖОКУ стажёр-тадқиқотчиси 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Хитой таълим тизимига бир назар: Тартиб ва масъулият муваффақияти | Zamon.uz