Жаҳон

Зилзиладан сўнг бир йилда Малатяда нималар қилинди?

Бу бўйича вилоят губернатори журналистларга маълумот берди.

Зилзиладан сўнг бир йилда Малатяда нималар қилинди?

 

Туркияда зилзиладан кейин амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Шимолий Кипр Турк Республикасидан келган жами 34 нафар ОАВ вакиллари сафарнинг учинчи куни Малатя вилоятида бўлишди.

 

Малатя губернатори Эрсин Яазачи қардош халқлар матбуот вакиллари билан мулоқотда бўлаётганидан хурсандлигини билдириб, вилоятда табиий офат зарарлари ва уни батараф этиш йўлидаги чора-тадбирлар хусусида сўз юритди.

 

Губернаторнинг таъкидлашича, соғлиқни сақлаш тизимидаги катта шифохоналар зарар кўрмаган. Шу сабабли улар бир маромда ўз фаолиятини давом эттирган.

 

Вилоятдаги 46 та мактаб табиий офатдан зарар кўрган, 2 таси вайрон бўлган. 855 та синфхонага шикаст етган. Айни пайтда 1600 та синфхона таъмирланмоқда, уларнинг 500 таси фойдаланишга тайёр бўлган.

 

Аҳолига ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам бериш ишлари давом эттирилмоқда. Шу даврга қадар зилзиладан азият чеккан фуқароларга 6,1 миллиардлик моддий ёрдам, ҳар ойда 5 минг лирадан “Эсен” пластик карталарига пул тушириб берилмоқда. Шунингдек, зилзила натижасида руҳий жароҳат олганлар билан психологлар, экспертлар ва дин вакиллари шуғулланишмоқда.

 

Губернатор Малаятда ҳаёт давом этаётгани, бир-икки йилда ўз маромига тушиб кетишини, бошқа жойларга кўчиб кетганлар яна қайтишига умид билдирди.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Зилзиладан сўнг бир йилда Малатяда нималар қилинди? | Zamon.uz