Ўзбекистон

Дизель ёнилғиси нархи 15 фоизга пасайтирилади

Шунингдек, ёнилғи ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш учун янгича тартиб ўрнатилади.

Дизель ёнилғиси нархи 15 фоизга пасайтирилади

 

"Ўзбекнефтгаз" раҳбари Баҳодиржон Сидиқов АЖ дизель ёнилғиси нархини 15 фоизга пасайтирмоқчи эканини маълум қилди.

 

Бу бўйича 12 февраль куни президент раислигида ўтган видеоселектр йиғилишида топшириқ берилган.

 

Баҳодиржон Сидиқов "Ўзбекнефтгаз" олдида 2024 йилда 680 минг тонна дизелни арзонлаштирилган нархда фермер хўжаликларига етказиб бериш вазифаси турганини таъкидлади. Унинг айтишича, "Ўзбекнефтгаз" томонидан ушбу вазифа ижроси таъминланади.

 

"Биз 2024 йилда 2023 йилга нисбатан қўшимча 200 минг тонна дизель ёнилғисини ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. Дизель етказиб бериш бўйича миқдор жиҳатидан ҳеч қандай масала бўлмайди. Яна бир топшириқ дизель ёнилғисини арзонлаштирилган нархда етказиб бериш бўйича бўлди. Биз бир ҳафта давомида барча ҳисоб-китобларимизни якунлаб, дизель ёнилғисининг биржага қўйиладиган нархларини 15 фоизга камайтириш бўйича барча чораларни кўряпмиз", — деди Сидиқов.

 

Қайд этилишича, ушбу дизелнинг сифатли бўлишини, ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш учун янгича тартиб ўрнатилади. Янгича тартиб орқали ҳудудлар кесимида «Ўзбекнефтгаз»нинг марказий аппарати ва нефть базалари, бундан ташқари, фермерларга хизмат кўрсатувчи ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги масъулларнинг алоҳида вазифалари белгилаб берилади.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи якунланди

Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"