Иқтисодиёт

Экинларни совуқдан асраш бўйича тавсиялар берилди

16 февралдан Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келади.

Экинларни совуқдан асраш бўйича тавсиялар берилди

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги етиштирилаётган экин ҳамда ўсимликларни қисқа муддатли қаттиқ совуқдан қандай асраш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берди.

 

Етиштирилаётган экин ҳамда ўсимликларни қисқа муддатли қаттиқ совуқдан асрашда қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:

 

— Ўраб қўйиш. Дарахтлар ва ўсимликларни совуқ уриши ва қордан ҳимоя қилиш учун махсус материаллар (мато, плёнка, крафт-қоғоз, спанбонд) билан ёпиш зарур. Бу гуллайдиган куртакларни қисқа муддатли қаттиқ совуқдан сақлаб қолишга ёрдам беради;

 

— Озуқа моддалари билан суғориш. Совуқ ҳаво массаси кириб келишидан олдин дарахтлар етарли даражада намлик ва озуқа олган бўлишига ишонч ҳосил қилиш керак. Одатда сувга ва фойдали моддаларга тўйинган дарахтлар паст ҳароратларга кўпроқ чидамлироқ бўлади;

— Мулчалаш. Экинлар илдиз зонасини махсус озуқа моддалар билан қоплаш тупроқдаги иссиқлик ва намликни сақлаб қолишга ёрдам беради, бу эса илдизларни совуқдан ҳимоя қилади;

— Шикастланган шохларни кесиб ташлаш. Қор оғирлиги остида баъзи шохларни синиши ёки совуқ уриши хавфини камайтириш учун қуриб қолган ёки шикастланган новдаларни кесиб ташлаш мумкин. Сўнг, кесилган жойни мис сулфатнинг сувли эритмаси (1 литр сув учун 1 чой қошиқ модда) билан ишлов бериш керак;

Шамолдан ҳимоя қилиш. Имконият бўлса, дарахтлар ва ўсимликлар атрофида вақтинчалик шамол тўсиқларини яратиш зарур. Бу тўсиқлар экинларни елвизаклардан асрашга ёрдам беради.

 Шунингдек, суғориш имконияти бор худудларга ғаллани шарбат билан суғориш тавсия этилади. Гектарига 150 - 200 кг.дан аммиакли селитра ёки сулфат аммоний ўғитидан берилиши ҳам ғалла майсаларнинг ўсиш ва ривожланишини тезлатиб, илдиз тизимини яхши ривожлантиради ва совуқ хароратдан химоя қилади. 

Бундан ташқари, қисқа муддатли совуқ кунлар бўлиб ўтгандан сўнг сабзавот экинларини “стрес” ва “шок” холатдан олиб чиқиш учун қуйидаги агротехник тадбирларни амалга ошириш фойда беради: 

—Ўсимликни қўшимча озиқлантиришга катта эътибор қаратиш лозим, бунда турли микроэлемент, аминокислоталарга бой препаратлар (Viusid, Biotrac сингари таркибида бор элементи мавжуд бўлган озиқалар) билан баргидан озиқлантириш самарали; 

—Ўсимликни ўсиш ва ривожланиш жараёнини тезлаштириш мақсадида азотли ўғитлар билан озиқлантириш зарур, бунда тез таъсир этувчи (сулфат аммония) минерал ўғитлардан фойдаланилиш зарур;

—Ҳаво харорти ўсимлик учун паст бўлса, эгат устини симбағаз усулида шаффоф пленка билан вақтнича ёпиб туриш мақсадга мувофиқ;

—Барча агротехник тадбирларини интенсив усулда, қисқа муддатларда амалга ошириш зарур, тупроқ намлигини сақлаб туриш учун суғориш керак.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 феврал куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига; 17–19 феврал кунлари эса республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади ҳамда ҳаво ҳарорати кечалари –8 даражагача пасаяди

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

custom img

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистонда мигрантлар юборадиган пул миқдори 433 миллион долларга ошди

Shuningdek, hisobot davrida mamlakatdan xorijga 604 million dollar miqdorida valyuta mablag‘lari chiqarilgan.

custom img

Хитой иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтоладими?

ХВЖ Хитой АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтишини прогноз қилган эди. Лекин бугунги кунга келиб икки мамлакат иқтисодиёти ўртасидаги фарқ кенгайиб бормоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"