Мбаппе "Реал" билан шартнома имзолади
Бу ҳақда нуфузли нашр хабар тарқатди.

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Реал" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда "Марса" нашрининг нуфузли журналисти Рамон Алварес де Мун хабар берди.
"У "Реал" билан шартнома имзолади. Иш тугади”, - деб ёзди журналист.
Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни журналист Фабрицио Романо Мбаппе "ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфини келаси ёзда, яъни меҳнат шартномаси муддати тугаши билан жамоани тарк этиши ҳақида хабардор қилгани ҳақида маълумот берган эди.
Мбаппе 2018 йилдан бери "ПСЖ"да ўйнаб келмоқда. Бу даврда у барча турнирларда 290 та учрашувда қатнашиб, 243 та гол урди ва 105 та голли узатмани амалга оширди.







