Чехия Украинага 800 минг снаряд етказиб бермоқчи
Петр Павел бу бўйича ҳамкор изламоқда.

Чехия бутун дунё бўйлаб снарядларни қидирмоқда ва НАТО иттифоқчилари билан Украина Қуролли кучларига снарядларни етказиб бериш учун олиш устида ишламоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Петр Павел маълум қилди.
"Ҳозир биз ярим миллион 155 мм ўлчамдаги снарядлар ва 300 000 122 мм ўлчамдаги снарядларни топдик, агар бунинг учун маблағ топсак, бир неча ҳафта ичида уларни Украинага етказиб беришимиз мумкин. Биз бу ёрдам учун АҚШ, Германия, Швеция ва бошқалардаги ҳамкорларга мурожаат қиламиз", — деган у.
Маълумот учун, Украина Қуролли Кучлари сўнгги пайтларда снаряд танқислигини бошдан кечирмоқда.







