Россия Украинадаги урушга 2 йил давомида қарийб 211 миллиард доллар сарфлади — Reuters
Маблағ қўшинларни жойлаштириш, сақлаш ва жиҳозлаш учун ишлатилган.

Россия қурол савдоси бекор қилингани ёки кечиктирилгани сабабли 10 миллиард доллардан ортиқ маблағ йўқотган. Иқтисодий ўсишнинг тўхташи туфайли кўрилган йўқотишлар 1,3 триллион долларни ташкил этди.
Шунингдек, нашрнинг ёзишича, Россия армияси Украинага кенг кўламли босқин бошлаганидан бери жами 315 мингга яқин ҳарбийсини йўқотган.







