Ўзбекистон

Учта вилоятда 2 миллиард сўмдан ортиқ давлат харидлари бекор қилинди

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Учта вилоятда 2 миллиард сўмдан ортиқ давлат харидлари бекор қилинди

 

Агентликнинг масофавий мониторинг тартибидаги ўрганишлари давомида Ўзбекистоннинг уч ҳудудида 2 миллиард 374 миллион сўмлик давлат харидлари бекор қилинди. Хусусан, қуйидаги давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидларида қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйилгани аниқланди: 

 

— Ховос туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида юк ташиш хизматини кўрсатиш бўйича ўтказилган 700 миллион сўмлик давлат хариди;

 

— Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази буюртмачилигида аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича ўтказилган 174,0 миллион сўмлик давлат хариди; 

 

— Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси буюртмачилигида қурилиш маҳсулотлари харид қилиш бўйича  ўтказилган 1,5 миллиард сўмлик давлат хариди.

Ўзбекистонда тўқимачилик саноати: ишлаб чиқариш ҳажми 12,9 фоизга ошди

Ўзбекистонда тўқимачилик саноати: ишлаб чиқариш ҳажми 12,9 фоизга ошди

Ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятида қайд этилган.

Умумий овқатланиш корхоналари савдоси ошди: товар айланмаси 229,7 трлн сўмга етди

Умумий овқатланиш корхоналари савдоси ошди: товар айланмаси 229,7 трлн сўмга етди

2026 йил 1 октябрь ҳолатига мамлакатда умумий овқатланиш соҳасида 30 888 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда.

ЙҲХБга ҳақоратли мурожаат йўлланди: икки ҳайдовчи 5 суткага қамалди

ЙҲХБга ҳақоратли мурожаат йўлланди: икки ҳайдовчи 5 суткага қамалди

Жарималардан норози бўлган икки андижонлик ҳайдовчи ЙҲХБнинг электрон мурожаатлар тизимида ҳақоратли изоҳлар қолдиргани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Олмаотадаги ёнғин: ҳалок бўлган икки ўзбекистонликнинг жасади ватанга олиб келинди

Олмаотадаги ёнғин: ҳалок бўлган икки ўзбекистонликнинг жасади ватанга олиб келинди

Ёнғин вақтида бинодан чиқиб кетишга муваффақ бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳам ёрдам кўрсатилган.

Ҳаво сифати ёмонлашишига қарши чоралар: қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Ҳаво сифати ёмонлашишига қарши чоралар: қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Лойиҳада ҳаво сифати кескин ёмонлашган ҳолатларда ишлаб чиқариш, транспорт ҳаракати ва қурилиш ишларини вақтинча чеклаш назарда тутилади.

Тошкентда Янги йилга тайёргарлик бошланди: айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

Тошкентда Янги йилга тайёргарлик бошланди: айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

30 ноябрдан 2027 йил 10 январгача айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 10 йилда қарийб 3 баравар кўпайган

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 10 йилда қарийб 3 баравар кўпайган

2015 йилда 8,5 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 24,1 млн тоннага етган.

Тошкент илк бор “Самовий нафосат” кубогига мезбонлик қилади

Тошкент илк бор “Самовий нафосат” кубогига мезбонлик қилади

“Humo Arena”да 30 дан ортиқ мамлакат гимнастикачилари иштирокида халқаро бадиий гимнастика мусобақаси бўлиб ўтади.