Кучли ўрмон ёнғинлари Техасни қамраб олди
Бир қанча аҳоли пунктлари эвакуация қилинган.

Техаснинг бир қанча туманларида кучли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Бу ҳақда давлат ўрмон хўжалиги хизмати хабар берди.
Энг йирик ёнғин Техас шимолидаги Хатчинсон округида содир бўлди. У ерда ёнғин 1011 квадрат километр майдонни зарар етказган. Натижада ҳудуддаги бир қанча аҳоли пунктлари эвакуация қилинган.
Шунингдек, Грей округи бўйлаб яна бир ёнғин тарқалмоқда. Унинг майдони тахминан 121 квадрат километр. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.







