Зеленский Саудияга борди
У Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан тинчлик саммити ўтказишни муҳокама қилади.

Украина президенти Владимир Зеленский Саудия Арабистонига ташриф буюрди.
Қайд этилишича, у Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ал-Сауд билан Украина "тинчлик формуласи"ни ва "глобал жануб" мамлакатлари иштирокида тинчлик саммити ўтказишни муҳокама қилади.
Шунингдек, маҳбуслар ва депортация қилинганларни қайтариш, иқтисодий ҳамкорлик ва Саудия Арабистонининг Украинани тиклашдаги иштироки масалалари кўриб чиқилади.
25 февраль куни Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ҳам Саудия Арабистонига ташриф буюрган ва валиаҳд шаҳзода билан учрашганди.







