Спорт

Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг кучли 10 шахматчиси қаторига кирди

Бунгача фақат Рустам Қосимжонов 2715 балл билан 11-ўринни эгаллаганди.

Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг кучли 10 шахматчиси қаторига кирди

 

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов динамик (онлайн) рейтингда дунёнинг энг кучли 10 шахматчиси қаторидан жой олди.

 

Ўтган дам олиш кунлари Абдусатторов «Фирнхайм» клубида сафида Германия жамоалар ўртасидаги шахмат чемпионатида (Бундеслига) иккита ғалаба ва бир дуранг қайд этди.

 

Сўнг ўзбекистонлик спортчи Prague International Chess Festival супертурнирининг биринчи даврасида гроссмейстер Тхай Дай Ван Нгуенни мағлуб этди.

 

Бу унинг рейтингини 2753,5 баллга ва беш поғонага кўтарди: динамик рейтингда 10-ўринга.

 

Нодирбек Абдусатторов ўзбекистонлик шахматчилар ўртасида рекорд ўрнатди: бир йил аввал у энг юқори рейтингга эга бўлган бўлса, эндиликда у дунёнинг кучли ўнталигига кирди. Бунгача фақат Рустам Қосимжонов 2715 балл билан 11-ўринни эгаллаганди.

 

Prague Chess Festival 2024 27 февралдан 7 мартгача Чехия пойтахтида бўлиб ўтади. Турнирда Номзодлар турнирининг уч иштирокчиси: Прагнанандха Рамешбабу, Видит Сантош Гуджрати и Гукеш Доммараджу кураш олиб боради. Улардан ташқари Нодирбек Абдусатторов, Винсент Каймер, Рихард Раппорт, Пархам Магсудлу, ўн карра Чехия чемпиони Давид Навара, тўрт карра Польша чемпиони Матеуш Бартель, шунингдек, яна бир маҳаллий вакил Тай Дай Ван Нгуен ўйнамоқда.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.